Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 3 / Бухгалтерга ёрдам

2013 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ суммаси

397 950 сўмгача (5 х 79 590)

Даромад суммасининг 8 фоизи

397 951 сўмдан 795 900 сўмгача (10 х 79 950)

31 836 сўм + 397 950 сўмдан ортиқ
сумманинг 16 фоизи

795 901 сўм ва ундан юқори

95 508 сўм + 795 900 сўмдан ортиқ
сумманинг 22 фоизи

 

  • l Январь ойи учун энг кам иш ҳақи миқдори 79 590 сўмни ташкил этади (Президентнинг 9.11.2012 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ПФ-4482-сон Фармони).
  • 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 8%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1887-сон қарори (бундан кейин – ПҚ-1887-сон Қарор)нинг 8-иловаси).

 

  •  2013 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга ҳар ойлик мажбурий бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромади) солиқ солинадиган суммасининг 1%и миқдорида сақлаб қолинган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 8-иловаси).
  • ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ, МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
  • 2013 йил учун фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига уларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. ҲИСОБ-КИТОБ УСЛУБИЯТИ

1-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги иш ҳақи миқдори

330  000 сўмга тенг. Жисмоний шахснинг 397 950 сўмгача бўлган даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь ойи учун солиқ суммаси:

330 000 х 8% = 26 400 сўмга тенг.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

330  000 х 1% = 3 300 сўмга тенг.

Январь ойи учун бюджетга:

26 400 – 3 300 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг январь ойидаги жами иш ҳақи – 330 000 сўмдан ажратилади. Уларнинг суммаси:

330 000 х 6% = 19 800 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга:

330 000 – 26 400 – 19 800 = 283 800 сўм тўланади.

2-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги иш ҳақи миқдори

485  000 сўмга тенг. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввал 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаб чиқариш лозим, сўнгра солиқ суммаси ҳисоблаб ёзилади:

(485  000 – 397 950) х 16% = 87 050 х 16% = 13 928 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси бир ойда 31  836 сўмни ташкил қилади. Тегишинча, январь ойи учун даромадлардан олинадиган солиқ суммаси:

31  836 + 13  928 = 45  764 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

485 000 х 1% = 4 850 сўмни ташкил этади.

Январь ойида бюджетга:

45  764 – 4  850 = 40  914 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

485  000 х 6% = 29  100 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

485  000 – 45  764 – 29  100 = 410  136 сўм иш ҳақи олади.

3-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги иш ҳақи миқдори 880  000 сўмни ташкил қилади. Аввал 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммаси ҳисоб-китоб қилинади ва унга ЖШДС ҳисоблаб ёзилади:

(880  000 – 795 900) х 22% = 84  100 х 22% = 18  502 сўм.

ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси 95  508 сўмни ташкил қилади. Ушбу суммаларни қўшиб, январь ойи учун даромаддан қуйидаги миқдорда ЖШДС аниқлаймиз:

95 508 + 18 502 = 114 010 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

880 000 х 1% = 8  800 сўмга тенг.

Январь ойи учун бюджетга:

114 010 – 8  800 = 105  210 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880  000 х 6% = 52  800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

880      000 – 114  010 – 52  800 = 713  190 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

4-ВАЗИЯТ.

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходим Солиқ кодекси (СК) 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ имтиёзга эга (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар), унга кўра жами даромаддан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Январь ойида ходимнинг иш ҳақи 880  000 сўмни ташкил этди. Солиққа оид имтиёзнинг миқдорини ҳисоб-китоб қиламиз. Январь учун солиқ солинадиган даромад:

79  590 х 4 = 318  360 сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад:

880  000 – 318  360 = 561  640 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаб чиқариб, солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(561  640 – 397 950) х 16% = 163  690 х 16% = 26  190,4 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммаси 31  836 сўмни ташкил қилади.

Имтиёзга эга ходимнинг январь ойи учун ЖШДС суммаси 31  836 + 26  190,4 = 58  026,4 сўмга тенг.

ШЖБПҲга йўналтирилган мажбурий бадаллар суммаси:

561 640 х 1% = 5  616,4 сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

58  026,4 – 5  616,4 = 52  410 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880  000 х 6% = 52  800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

880      000 – 58  026,4 – 52  800 = 769  173,6 сўм иш ҳақи олади.

5-ВАЗИЯТ.

Моддий ёрдам олинганда имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (ҳисоб-китоб чоғида моддий ёрдам берилган санада амал қилган ЭКИҲни қўллаймиз: 79 590 х 12 = 955 080 сўм).

Ходимга январь ойида 600 000 сўм иш ҳақи берилган. Унга 1 100 000 сўм моддий ёрдам тўланган. Солиқ солинадиган даромад:

600 000 + 1 100 000 – 955 080 = 744 920 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаб чиқариб, унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз (744 920 – 397 950) х 16% = 346 970 х 16% = 55 515,2 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган ва ундан ошадиган даромадлардан олинадиган солиқни қўшиш йўли билан жисмоний шахснинг январь ойидаги даромадларидан ушланадиган солиқ суммасини аниқлаймиз:

31 836 + 55 515,2 = 87 351,2 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

744 920 х 1% = 7 449,2 сўмни ташкил қилади.

Январь ойи учун бюджетга:

87 351,2 – 7 449,2 = 79 902 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

881      600 000 + 1 100 000 – 87 351,2 – 36 000 = 1 576 648,8 сўм иш ҳақи ва моддий ёрдам берилади.

6-ВАЗИЯТ.

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзлар қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнидаги ҳисоб-китоб чоғида ёрдам тўланган санада амал қилган ЭКИҲ миқдори қўлланилади: 79 590 х 6 = 477 540 сўм).

Ходимнинг январь ойидаги иш ҳақи 600 000 сўмни ташкил қилади. Унга қиймати 500 000 сўм бўлган чой сервизи совға қилинган.

Солиқ солинадиган даромад:

(600 000 + 500 000) – 477 540 = 622 460 сўмни ташкил этади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаб чиқариб, унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(622 460 – 397 950) х 16% = 224 510 х 16% = 35 921,6 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган ва ундан ошадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш йўли билан январь ойидаги ЖШДС суммасини аниқлаймиз:

31 836 + 35 921,6 = 67 757,6 сўм.

Январь ойида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

622 460 х 1% = 6 224,6 сўмни ташкил этади.

Бюджетга:

67 757,6 – 6 224,6 = 61 533 сўм солиқ ўтказамиз.

Январь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

600 000 – 67 757,6 – 36 000 = 496 242,4 сўм иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ.

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда: ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига (79 590 х 12 =

955 080 сўм) ЖШДС солинмайди.

СК 179-моддасининг 14-бандига кўра юридик шахслардан ҳисобот йили мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига (79 590 х 6 = 477 540 сўм) ЖШДС солинмайди.

СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲ миқдорининг 4 бараварига тенг даромад суммаси (79 590 х 4 = 318 360 сўм) чиқариб ташланади.

СК 180-моддасига кўра имтиёзга эга бўлган ходимнинг иш ҳақи январь ойида 700 000 сўмни ташкил қилди. Унга 1 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 600 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Ходимнинг январь ойидаги жами даромади:

700 000 + 1 000 000 + 600 000 = 2 300 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад:

2 300 000 – 955 080 – 477 540 = 549 020 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаб чиқариб, солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(549 020 – 397 950) х 16% = 151 070 х 16% = 24 171,2 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган (31 836 сўм) ва ундан ошадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш йўли билан январь учун ЖШДС суммасини ҳисоблаб чиқамиз:

31 836 + 24 171,2 = 56 007,2 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

549 020 х 1% = 5 490,2 сўмни ташкил этади.

Бюджетга:

56 007,2 – 5 490,2 = 50 517 сўм даромад солиғи ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

700 000 + 1 000 000 – 56 007,2 – 42 000 = 1 601 992,8 сўм иш ҳақи ва моддий ёрдам олади.

8-ВАЗИЯТ.

Олий ўқув юртида ўқиши учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 31-бандига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь ойидаги иш ҳақи миқдори 700 000 сўмга тенг. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2012–2013 ўқув йили учун 1 500 000 сўм миқдорида ўғлининг институтда ўқиши учун ҳақ тўлади. Мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Ушланмаларнинг умумий суммаси ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ошмаслиги кераклиги сабабли ўқиш учун тўланган ҳақни сўндириш мақсадида ходим даромадларидан ҳар ойда 250 000 сўм ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январь ойи учун солиқ солинадиган даромад

450 000 сўмни (700 000 – 250 000) ташкил қилади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаб чиқариб, унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(450 000 – 397 950) х 16% = 52 050 х 16% = 8 328 сўм.

Январь ойи учун жисмоний шахснинг даромадидан олинадиган ЖШДС:

31 836 + 8 328 = 40 164 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

450 000 х 1% = 4 500 сўмни ташкил этади.

Бюджетга ўтказиладиган солиқ суммаси:

40 164 – 4 500 = 35 664 сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ходимнинг таълим олиши учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга:

700 000 – 40 164 – 42 000 – 250 000 = 367 836 сўм иш ҳақи тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР 

9-ВАЗИЯТ. Компенсация тўловларини ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандига мувофиқ, хизмат сафарларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида юридик шахс томонидан амалга ошириладиган компенсация тўловлари тарзидаги харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан молияланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» қарори (2.04.1999 йилдаги 154-сон) 3-иловасининг 4-бандида ойлик компенсациянинг чегараланган миқдори белгиланган. 70 от кучигача қувватга эга бўлган автомобиллар учун у ЭКИҲнинг 2 бараварига (159 180 сўм), 70 дан 100 от кучигача қувватга эга бўлганда – ЭКИҲнинг 3,5 бараварига (278 565 сўм), 100 от кучидан ортиқ бўлганда – ЭКИҲнинг 4,5 бараварига (358 155 сўм) тенг.

30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонун билан СКнинг 308-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2012 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун ходимнинг шахсий автомобили ёки бошқа мол-мулкидан хизмат мақсадларида фойдаланилганлик учун нормадан ортиқча компенсация тўловлари солиқ солинадиган базага киритилади.

Ходимнинг январь ойидаги иш ҳақи 600 000 сўмни ташкил қилади. Унга 75 от кучига тенг қувватга эга бўлган шахсий «Нексия» автомобилидан хизмат сафарларида фойдаланилганлиги учун 350 000 сўмлик компенсация тўланди. Ходимнинг январь ойи учун солиқ солинадиган жами даромади:

600 000 + 350 000 – 278 565 = 671 435 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаб чиқариб, унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(671 435 – 397 950) х 16% = 273 485 х 16% = 43 757,6 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган ва ундан ошадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш йўли билан январь ойи учун ЖШДСни ҳисоблаб чиқамиз:

43 757,6 + 31 836 = 75 593,6 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

671 435 х 1% = 6 714,35 сўмни ташкил этади.

Бюджетга:

75 593,6 – 6 714,35 = 68 879,25 сўм ЖШДС ўтказамиз.

Январь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари суммаси:

(600 000 + 71 435) х 6% = 671 435 х 6% = 40 286,1 сўмни ташкил қилади (бунда 71 435 сўм – нормадан ортиқча компенсация суммаси (350 000 – 278 565).

Ходимга:

950 000 – 75 593,6 – 40 286,1 = 834 120,3 сўм тўланади.

10-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим учун ЖШДС ҳисоб-китоби

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СК 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СК 186-моддасининг тўққизинчи қисми).

Ўриндош ходимга январь ойида 350 000 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. У СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СК 186-моддасининг ўнинчи қисми).

350 000 сўм даромад 397 950 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича солиқ солинади:

350 000 х 8% = 28 000 сўм.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

350 000 х 1% = 3 500 сўмга тенг.

Бюджетга:

28 000 – 3 500 = 24 500 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

350 000 х 6% = 21 000 сўмни ташкил қилади.

Ўриндошга:

350 000 – 28 000 – 21 000 = 301 000 сўм иш ҳақи тўланади.

11-ВАЗИЯТ. Хизмат сафарига юборилган ходим учун ЖШДС ҳисоб-китоби

ЭКИҲдан коэффициентларда белгиланадиган суткалик тўловлар нормалари жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадига киритилмайди (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг 11-банди, МВ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган). Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси вилоят марказларида 0,1 (7 959 сўм), республиканинг қолган шаҳарлари ва аҳоли пунктлари учун – 0,08 (6 367,2 сўм) коэффициентлари белгиланган.

Ходимнинг январь ойидаги иш ҳақи 600 000 сўмга тенг. Шу ойда у 6 кунга Навоий шаҳрига хизмат сафарига юборилган. Корхона раҳбарининг хизмат сафарида бўлган вақт учун суткалик харажатларни тўлаш ҳақидаги буйруғи билан ЭКИҲнинг 30%и миқдорида суткалик тўловлар (79 590 х 30% = 23 877 сўм) белгиланган. Суткалик тўловлар суммаси 143 262 сўмни

(23 877 х 6) ташкил этди.

Суткалик тўловларнинг меъёрий суммаси 47 754

(7 959 х 6), нормадан ортиқча суткалик тўловлар

95 508 сўмга (143 262 – 47 754) тенг. Январь ойи учун солиқ солинадиган жами даромад 695 508 сўмни

(600 000 + 95 508) ташкил этади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаб чиқариб, унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(695 508 – 397 950) х 16% = 297 558 х 16% = 47 609,28 сўм.

Унга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдоригача даромадлардан олинадиган солиқ суммасини қўшиш йўли билан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

47 609,28 + 31 836 = 79 445,28 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

695 508 х 1% = 6 955,08 сўмга тенг.

Бюджетга:

79 445,28 – 6 955,08 = 72 490,2 сўм солиқ ўтказамиз.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси:

695 508 х 6% = 41 730,48 сўмни ташкил қилади.

Ходимга:

600 000 + 143 262 – 79 445,28 – 41 730,48 =

622 086,24 сўм иш ҳақи ва суткалик тўловлар тўланади.

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз,

Солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

                                                                                                                  Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 5802 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика