Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 3 / Устуворликлар

Иқтисодий хавфсизлик ишончли қўлларда!

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 21 йиллиги муносабати билан ҳамда «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бир қаторда Давлат божхона қўмитаси ҳам давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, четдан қурол-яроғ, ўқ-дори ва гиёҳванд моддалар ҳамда республика мустақиллигига таҳдид солувчи турли экстремистик адабиётлар ва воситалар кириб келишининг олдини олиш, шунингдек ички бозорни муҳофаза қилиш, давлат хазинасини тўлдириш каби муҳим вазифаларни шараф билан елкама-елка туриб бажариб келмоқда.

Мамлакатимиз Президенти томонидан божхона органлари фаолиятига бевосита эътибор қаратилиб, 2011 йил 10 августда «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1595-сон қарори қабул қилинди. Унда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, божхона назоратини такомиллаштириш ҳамда контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Натижада 2012 йилда божхоначилар томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар билан ҳамкорликда 24 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати салкам 107 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ушлаб қолинди. Шунингдек ўтган йилда давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари 2011 йилга нисбатан 44,6 фоизга кўпайишига эришилди.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан муҳтарам Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов Фармони билан юрт осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган юртдошларимизнинг бир гуруҳи тақдирланди, улар орасида 2 нафар божхоначи ҳам бор.

Жумладан, Қўмитанинг Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ходими Аббосхон Маматқулов «Жасорат» медали билан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Божхона текширувлари ва суриштирув бўлими бошлиғи Шовкат Салихов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Тадбир давомида давлатимизнинг юксак мукофотлари ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди. Шунингдек хизмат фаолиятида ўрнак кўрсатиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари байрам муносабати билан мукофотланди.

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати.

Прочитано: 2352 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика