Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 3 / Почта қутиси

Бизга меҳмон бўлинглар!

Болалар ансамблимиз иштирокчилари Астанадаги (Қозоғистон) дўстларини қишки таътилда меҳмонга таклиф қилишди. Болаларимиз улар билан минтақавий рақслар фестивалида танишганлар, уларнинг оилаларида яшаганлар. 12 бола билан келадиган қозоқ жамоаси раҳбари шахсий буюмларни (миллий кийимлар, эсдалик буюмлар ва ҳоказо) олиб кириш бўйича мамлакатимизнинг божхона қоидаларини аниқлаштириб беришимизни илтимос қилди. Ўз навбатида биз улар учун ўзимиз тайёрлаган миллий эсдалик буюмларини расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар зарурлигини билишни истардик.

Светлана Б., болалар ижодий уйи тўгараги раҳбари.

 

– Президентнинг «Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига1 мувофиқ жисмоний шахслар томонидан чегарадош давлатлардан шахсий фойдаланиш учун бир вақтнинг ўзида олиб кириладиган, божхона тўловлари солинмайдиган импорт истеъмол товарларининг умумий қиймати 10 АҚШ долларидан ошмаслиги керак. Тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган ва чегарадош мамлакат, Қозоғистон Республикаси ҳам ана шундай мамлакат ҳисобланади, ҳудудида сотиб олинган янги товарлар тўғрисида сўз боряпти.

Шахсий буюмлар (ишлатилган) учун меҳмонларингиз божхона божи тўламайдилар. Бироқ уларга маслаҳатимиз шуки, кириб келаётганда, Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида йўриқномага2 кўра, декларацияда қуйидаги маълумотларни кўрсатиш керак: 3-бандда – сафар мақсади – туристик; 4-бандда – мавжуд багаж тўғрисида маълумотлар; 5-бандда – товарлар ва Ўзбекистон миллий валютаси ва бошқа нақд валюта, валюта бойликларининг борлиги ва суммалари, исталган тур ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлдан ясалган буюмлар миқдори; 6-бандда – товарлар тўғрисида маълумотлар.

Дўстларингизга товарлар ва предметларни декларация 5 ва 6-бандларининг «а» кичик бандларида тавсифлаб, уларнинг фарқловчи белгилари ва хусусиятларини кўрсатишни маслаҳат берамиз. Агар улар ўз багажларида тақинчоқлар, қимматбаҳо ашёлар олиб боришаётган бўлишса, ушбу шартни бажариш айниқса муҳим. Шу тариқа уйга қайтаётганда улар бу ерда харид қилинмаганлигини тасдиқлаш мумкин бўлади.

Маълумот учун! Олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган чет эл валютаси, миқдоридан қатъи назар, шунингдек суммаси ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошадиган миллий валюта Ўзбекистоннинг божхона чегарасидан, уни Т-6 шаклидаги божхона декларациясида мажбурий ёзма декларациялаш шарти билан ўтказилади.

Нақд чет эл валютасини Ўзбекистонга олиб кириш чекланмаган.

5 000 АҚШ долларигача миқдордаги нақд хорижий валюта ёки унинг бошқа хорижий валютадаги эквиваленти божхона декларацияси мажбурий тўлдирилган ҳолда ўтказилади, бундан ошса, ТС-28 шаклидаги гувоҳнома берилиб киритилади.

Норезидентлар томонидан Ўзбекистондан нақд чет эл валютасининг олиб чиқилишига республикага олиб кирилган ва кираётганда Т-6 божхона декларациясида кўрсатилган сумма доирасида, ушбу суммадан ошганда эса – Марказий банк ёки ваколатли банкларнинг рухсатномаси бўйича рухсат берилади. Ушбу тартиб Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома3 билан белгиланган.

Маълумот учун! 16 ёшга тўлмаган шахслар тўғрисида маълумотлар, шунингдек уларга тегишли бўлган товарлар ва предметлар тўғрисидаги ахборот уларга ҳамроҳлик қилаётган шахсларнинг декларацияларида қариндошлик даражаси, фамилияси, исми ва туғилган йилини кўрсатган ҳолда кўрсатилади. Бу ҳақда болалар жамоасининг раҳбарига маълум қилишингизни тавсия этамиз.

 

Эсдалик буюмлар тўғрисида

«Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Қонунга4 кўра қадимий ашёларни, мисол учун, заргарлик тақинчоқлари ва уй-рўзғор буюмларини, агар уларнинг ёши 50 йилдан ошса, олиб чиқиш учун Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан берилган олиб чиқишга махсус рухсатнома талаб қилинади. Баъзи бир замонавий маданият ашёларини олиб чиқишда ҳам ушбу ҳужжат зарур. Мисол учун, исталган асосдаги ва исталган материаллардан қўлда ишланган картиналар ва суратлар; амалий-декоратив санъат асарлари (шиша, керамика, ёғоч, металл, суяк, газлама ва бошқа материаллардан ясалган бадиий буюмлар); анъанавий халқ бадиий ҳунармандчилиги буюмлари; таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган бадиий қийматликларни. Хусусан, агар сиз қўлда ишланган замонавий сўзана, чопон ва дўппи ёки муаллифлик иши бўлган миллий идиш-товоқ совға қилиш ниятида бўлсангиз, рухсатнома талаб қилиниши мумкин. Серияли ва оммавий тарзда ишлаб чиқарилган бошқа замонавий эсдалик буюмлари ва маданий аҳамиятдаги ашёларга келсак, уларни тўсиқсиз олиб чиқиш мумкин.

Агар меҳмонларингизнинг ўзлари эсдалик буюм сифатида олиб чиқиш ҳуқуқига гувоҳнома талаб қилинмайдиган маданий қийматликларни харид қилишса, уларни ишлаб чиқариш санаси ёки сериялилигини тасдиқлайдиган чеклар, квитанциялар, ёрлиқлар ва бошқа ҳужжатларни албатта сақлаб қўйсинлар. Божхона инспектори ҳар доим ҳам санъат ашёсининг ёши, уни тайёрлаш усулини ҳужжатлар билан тасдиқланмаганда баҳолай олмайди ва уни ушлаб қолишга ҳақли бўлади. Дарвоқе, Тошкент халқаро аэропортида Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ваколатли эксперти навбатчилик қилади. Унга олдиндан мурожаат қилиш мумкин.

Маълумот учун! Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш таомили Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида низом5 билан белгиланган.

 

11.06.2009 йилдаги ПҚ-1118-сон.

2ДБҚнинг АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МБ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 7.05.1999 йилда 716-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

429.08.1998 йилдаги 678-I-сон.

5ВМнинг 23.03.1999 йилдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган.

                                        «Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2314 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика