Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 2 / Солиқ солиш

2013 йилги солиқ солишдаги янгиликлар

2012 йил

2013 йил

Изоҳ

ФОЙДА СОЛИҒИ

2012 йилда қуйидаги солиқ ставкалари амал қилган:

юридик шахслар учун (қуйида келтирилганлардан ташқари) – 9%;

тижорат банклари учун – 15%;

аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун – 35%.

2013 йилда фойда солиғи ставкалари, шунингдек қуйидагилар учун пасайтирилган ставкани қўллаш шартлари сақлаб қолинди:

ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг ЭАВдаги улушига қараб экспортчи корхоналар учун, хом ашё маҳсулотлари бундан мустасно;

пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун. 

2013 йилги фойда солиғи ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 7-иловада белгиланган.

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ (ҚҚС)

2012 йилда ҚҚСнинг 20%лик ставкаси амал қилган.

2013 йилда ҚҚС ставкаси сақлаб қолинди – 20%.

2013 йилги ҚҚС ставкаси Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорининг 3-бандига асосан сақлаб қолинди.

 

Солиқ кодекси (СК)нинг 209-«Солиқдан озод қилинадиган молиявий хизматлар» моддасига 17-банд киритилди, унга кўра мижозларнинг ҳисобрақамларига банклар томонидан электрон масофали хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар ҚҚС тўлашдан озод қилинади.

Имтиёз 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан жорий этилди.

2012 йилда ҳисобот даври:

ҚҚС тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – чорак;

микрофирмалар ва кичик корхоналарга кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – ой ҳисобланарди.

СКнинг 223-«Солиқ даври. Ҳисобот даври» моддаси иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Йил чораги ҳисобот давридир».

СКнинг 223-моддасига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришлар микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчиларгагина тааллуқли.

2012 йилда ҚҚСнинг ҳисоб-китоби солиқ органларига ортиб борувчи якун билан:

ҚҚС тўловчиси бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топширилган муддатда;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилган
(СК 225-моддасининг биринчи қисми).

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ҚҚСнинг ҳисоб-китоби солиқ органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида,
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (СК 225-моддасининг биринчи қисми).

СК моддасига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди. Улар микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган ҚҚС тўловчиларга тааллуқли. 2013 йил 1 январдан ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни улар ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, яъни 25 апрель, 25 июль, 25 октябрь, 15 февралдан кечиктирмай тақдим этадилар.

2012 йилда ҚҚС СКнинг 225-моддасига мувофиқ – ҚҚСнинг ҳисоб-китобини топшириш учун белгиланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланган. Яъни:

ҚҚС тўловчиси бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай,

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай.

Йил якунлари бўйича икковлари йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этиш муддатидан кечиктирмай ҚҚС тўлаганлар.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ СК 226-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Қўшилган қиймат солиғини тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ушбу Кодекс 225-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай».

СКнинг 226-моддасига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди.

Шу тариқа, ҚҚС тўлаш муддатлари, ҳисобот даври ва ҚҚСнинг ҳисоб-китобларини тақдим этиш муддатларидаги ўзгартиришларга қарамай, ҚҚС тўловчилар, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиганлари учун аввалгидек қолди.

2012 йилда ҚҚС тўловчилар, бундан кредит ва суғурта ташкилотлари мустасно, ҚҚСнинг ҳисоб-китоби билан бир вақтда солиқ даври мобайнида олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрларини тақдим этардилар.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ СК 225-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Солиқ тўловчилар, бундан кредит ва суғурта ташкилотлари мустасно, қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби билан бир вақтда солиқ даври мобайнида олинган ва реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрларини тақдим этади».

СКнинг 225-моддасига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди.

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ (ЖШДС)

2012 йилда мол-мулкни ижарага беришдан даромад олаётган жисмоний шахслар СК 192-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ даромадлар тўғрисида декларацияларнинг икки тури – дастлабки ва якуний декларацияларни тақдим этганлар.

Дастлабкиси шундай даромадлар юзага келган кундан эътиборан бир ой ўтгач, 5 кунлик муддатда, агар бу даромадларга тўлов манбаида ЖШДС солинмаган бўлса, якунийси – ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 15 январига қадар тақдим этилган.

 

СК 192-моддасининг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«Мол-мулкни ижарага беришдан даромад олаётган жисмоний шахс, агар ушбу даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўлов манбаида солиқ солинмаса, белгиланган муддатларда жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этиш билан бир қаторда ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда дастлабки тарздаги декларация ҳам тақдим этади».

СКнинг 192-моддасига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган ўзгартиришлар муносабати билан 2013 йилда ижарага берувчи жисмоний шахслар даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмагандагина декларациялар тақдим этишлари шарт. Ижарачи жисмоний шахс бўлганда шундай қилиш мумкин. Бу ҳолда ижарага берувчи солиқ органларига дастлабки декларацияни ҳам, жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни ҳам тақдим этади. Кейингиси ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кеч бўлмаган муддатда тақдим этилади.

Агар ижарачи юридик шахс – мулкий даромаднинг мазкур турини 8%лик ставкада тўлаганда солиқ ушлаш мажбурияти юкланган солиқ агенти бўлса, бу ҳолда ижарага берувчи жисмоний шахс дастлабки декларация ва жами даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этмасликка ҳақли.

2012 йилда мол-мулкни бошқа жисмоний шахсларга ижарага беришдан даромадлар оладиган жисмоний шахслар учун ЖШДС ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача тўланиши тартиби амал қиларди. ЖШДСнинг йиллик суммаси ҳақиқатда олинган даромад бўйича ҳисоблаб чиқариларди. ЖШДСдаги фарқ келгуси йилнинг 15 мартигача солиқ тўловчидан ундирилар ёки унга қайтарилар эди (СК 193-моддасининг учинчи қисми).

 

2013 йилда СК 193-моддасининг учинчи қисмига киритилган ўзгартиришлар муносабати билан ЖШДСдаги (ҳақиқатда олинган даромаднинг йиллик суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган солиқ суммаси билан йил мобайнида тўланган суммалар ўртасидаги) фарқ келгуси йилнинг 1 июнидан кечиктирмай солиқ тўловчидан ундирилиши ёки унга қайтарилиши керак.

СК 193-моддасининг учинчи қисмига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган ўзгартиришлар ижарага берувчи жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган ЖШДС суммаларининг ундирилиши ёки қайтарилиши умумбелгиланган тартибда амалга оширилишини англатади. Бу эса улар эндиликда 1 апрелдан кеч бўлмаган муддатда жами даромад тўғрисида декларацияни ҳам тақдим этишлари билан изоҳланади. Тегишинча, солиқ суммаларини қайтариш ёки ундириш муддатлари ҳам умумбелгиланган – 1 июндан кеч бўлмаган муддатда топширилади.

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ (ЯИТ) ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

2012 йилда меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлардан ЯИТ ставкаси 25%ни, суғурта бадаллари ставкаси – 5,5%ни ташкил этган.

2013 йилда ЯИТ ставкаси 25% миқдорида сақлаб қолинди.

Суғурта бадаллари ставкаси 6%гача оширилди.

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорининг 3-банди билан белгиланди.

2012 йилда ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот даври қуйидагича бўлган:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – бир ой (СКнинг 309-моддаси).

СК 309-моддасининг иккинчи қисмига киритилган ўзгартиришлар билан 2013 йилда солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун битта ҳисобот даври – чорак белгиланди.

 

 

 

СКнинг 309 ва 310-моддаларига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди.

2012 йилда ЯИТнинг ҳисоб-китоби ва Фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби алоҳида- алоҳида тақдим этиларди. Бунда ЯИТнинг ҳисоб-китоби:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этиларди.

Суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этиларди.

Йил якунлари бўйича барча солиқ тўловчилар иккала ҳисоб-китобни йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этардилар.

2013 йилда ЯИТ ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китоблари ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

Йил якунлари бўйича ҳисоб-китоб эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (СКнинг 310-моддасига ўзгартиришлар).

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ (ЯСТ)

АКЦИЗ СОЛИҒИ

2012 йилда акциз солиғи учун солиқ даври қуйидагича белгиланган эди:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – бир ой (СКнинг 238-моддаси).

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ СКнинг 238-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Йил чораги солиқ давридир».

 

СКнинг 238-моддасига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди.

Шу тариқа, барча акциз солиғи тўловчилари учун битта солиқ даври – йил чораги белгиланди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган акцизли товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорига 12-1 ва 12-2-иловаларда белгиланган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган акцизли товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги
ПҚ-1887-сон қарорига 12-1 ва 12-2-иловаларда белгиланган.

2013 йилда ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи ставкалари индексацияланди.

2012 йилда акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ органларига:

акциз солиғи тўловчилар бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этиларди (СКнинг 239-моддаси).

 

СКнинг 239-моддасига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан акциз солиғининг ҳисоб-китоби барча акциз солиғи тўловчилар томонидан йилнинг ҳар чорагида, солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

Бундан ташқари, бир йил учун акциз солиғининг ҳисоб-китоби йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади деган аниқлаштириш киритилди.

 

СКнинг 239-моддасига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди.

Ҳисобот даврига мувофиқ акциз солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатлари ҳам белгиланган. Бунда акциз солиғини тўлаш муддатлари ўзгармаган.

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ (ЖШДС)

2012 йилда ЖШДСнинг қуйидаги шкаласи амал қилган:

ЭКИҲнинг 5 бараваригача – 9%;

ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача – 16%;

ЭКИҲнинг 10 бараваридан ортиқ – 22%.

2013 йилда ЖШДСнинг қуйидаги шкаласи белгиланди:

ЭКИҲнинг 5 бараваригача – 8%;

ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача – 16%;

ЭКИҲнинг 10 бараваридан ортиқ – 22%.

ЖШДС ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 8-иловада белгиланди. 2013 йил 1 январдан солиқнинг энг кам ставкаси 1%га пасайтирилди (9%дан 8%га).

2012 йилда СК 186-моддасининг тўртинчи қисми меъёри амал қилган, унга кўра ўз ходимларига моддий ёрдам кўрсатган ва совғалар берган солиқ агентлари ҳам ЖШДС суммасини солиқ даврининг охирида амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилганлар.

Бунда жисмоний шахсларнинг асосий бўлмаган иш жойидан совға, моддий ёрдам ва бошқа турлардаги ёрдам олиш ҳолларига ҳам ЖШДС суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш тартиби амал қилган. Қайта ҳисоб-китоб жисмоний шахс даромадлари тўғрисида декларация топширган тақдирда, солиқ органлари томонидан солиқ даврининг охирида амалда бўлган ЭКИҲ миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган (СК 186-моддасининг бешинчи қисми).

СКнинг 186-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ЖШДС суммасини, шунингдек энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг жорий йилнинг
1 январидаги миқдори инобатга олинади.

Ҳисоблаб чиқаришнинг бошқача тартиби назарда тутилган СК
186-моддасининг тўртинчи қисми чиқариб ташланди.

СК 186-моддасининг бешинчи (энди – тўртинчи) қисми эса солиқни ҳисоблаб чиқаришнинг жорий этилаётган тартибига мувофиқлаштирилган ва қуйидаги таҳрирда баён этилган: «Жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан совға, моддий ёрдам ва бошқа турлардаги ёрдам олган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш жисмоний шахс даромадлари тўғрисида декларация топширганда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади».

СКнинг 186-моддасига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган ўзгартиришлар қуйидагиларни англатади:

  • 2013 йил давомида ЖШДС шкаласи 79 590 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади;
  • энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида белгиланган имтиёзлар бўйича ЭКИҲ ўзгариши муносабати билан ЖШДС суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш зарур эмас. Яъни имтиёз ҳам, солиқ ҳам 79 590 сўмдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. Масалан, ходимга январь ойида қиймати 496 000 сўмлик совға берилган. СК 179-моддасининг 14-бандига мувофиқ имтиёз ЭКИҲнинг 6 баравари – 477 540 сўмга тенг совға қийматига тақдим этилади. 18 460 сўмга (496 000 –
    477 540) ЖШДС солинади. 2013 йил охирида ЭКИҲ шартли равишда 100 000 сўмга тенг бўлади дейлик.

2012 йилда бухгалтер ЭКИҲ ошгани муносабати билан имтиёз ва ЖШДС суммаларини қайта ҳисоб-китоб қилган бўларди: солиқ солинмайдиган сумма 600 000 сўмга тенг, яъни совғанинг бутун қийматига йил охирида имтиёз татбиқ этилади.

2013 йилда бухгалтер ҳеч нимани қайта ҳисоб-китоб қилиши керак эмас, чунки солиқни ҳам, имтиёзларни ҳам ҳисоблаш учун 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра амал қилувчи ЭКИҲ – 79 590 сўм қўлланади.

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ (ЯИТ) ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

2012 йилда меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлардан ЯИТ ставкаси 25%ни, суғурта бадаллари ставкаси – 5,5%ни ташкил этган.

2013 йилда ЯИТ ставкаси 25% миқдорида сақлаб қолинди.

Суғурта бадаллари ставкаси 6%гача оширилди.

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорининг 3-банди билан белгиланди.

2012 йилда ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот даври қуйидагича бўлган:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – бир ой (СКнинг 309-моддаси).

СК 309-моддасининг иккинчи қисмига киритилган ўзгартиришлар билан 2013 йилда солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун битта ҳисобот даври – чорак белгиланди.

 

 

 

 

 

СКнинг 309 ва 310-моддаларига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди.

2012 йилда ЯИТнинг ҳисоб-китоби ва Фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби алоҳида- алоҳида тақдим этиларди. Бунда ЯИТнинг ҳисоб-китоби:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этиларди.

Суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этиларди.

Йил якунлари бўйича барча солиқ тўловчилар иккала ҳисоб-китобни йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этардилар.

2013 йилда ЯИТ ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китоблари ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

Йил якунлари бўйича ҳисоб-китоб эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (СКнинг 310-моддасига ўзгартиришлар).

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ (ЯСТ)

2012 йилда ЯСТ ставкалари фаолият тури, амалга ошириладиган жойи ва бошқаларга қараб фарқланган.

2013 йилда ҳам ЯСТ ставкалари фаолият тури, амалга ошириладиган жойига қараб табақалаштирилди.

Қуйидагилар учун ЯСТнинг пасайтирилган ставкаларини қўллаш шартлари сақлаб қолинди:

экспортчи корхоналар учун – ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг ЭАВдаги улушига қараб, хом ашё товарлари бундан мустасно;

хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари учун – пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича.

1 январдан чакана ва улгуржи товар обороти бўйича «Шаробсавдо» ихтисослашган ҳудудий базалари учун 5% миқдорида ЯСТ ставкаси белгиланди.

2013 йилги ЯСТ ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1, 9-2, 9-3-иловаларда белгиланган.

2012 йилда ЯСТ тўловчилари ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда солиқ тўлаганлар:

қатъий белгиланган солиқ бўйича – чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари (АВ томонидан 18.08.2010 йилда 2134-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом);

ер солиғининг 3 баравар суммаси кўринишидаги энг кам база бўйича – қолган солиқ тўловчилар (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

2013 йил 1 январдан ЯСТ тўловчи барча шахслар учун (чакана савдо корхоналари бундан мустасно) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун ягона база – ер солиғининг уч баравар  миқдоридаги суммаси белгиланди. Чакана савдо корхоналари учун айнан шу турдаги фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган белгилаб қўйилган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби сақлаб қолинади.

Қоида Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорининг 4-банди билан белгиланган.

 

СКнинг 352-моддасига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан:

учинчи қисм киритилди, унга кўра агар ЯСТ тўловчиларда (савдо ва умумий овқатланиш – ўтган йил бўйича асосий фаолият тури) жорий солиқ даврининг кетма-кет келувчи икки чораги давомида савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият асосий фаолият тури бўлмаса, улар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишга ҳақли (СК 348-моддасининг тўртинчи қисми);

бешинчи қисм киритилди, унда белгиланган тартибга кўра юридик шахслар асосий фаолият тури бўйича савдо ёки умумий овқатланиш корхоналари жумласига кирмасалар, ўтган ҳисобот даврида ЯСТ тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно, белгиланган тартибда умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ЯСТ юзасидан қайта ҳисоб-китобни амалга оширадилар (СКнинг 351-моддаси).

СКнинг моддасига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди.

2012 йилда автомашиналарга ёнилғи қуйиш шохобчалари, белгиланган чегирмалардан ташқари, солиқ солиш базасини қуйидаги суммага ҳам камайтирганлар:

автотранспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ суммасига;

автомашиналарга ёнилғи қуйиш шохобчалари учун белгиланган энг юқори устамадан ошувчи бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана нархи билан харид нархи ўртасидаги фарққа (маҳаллий бюджетга ўтказиларди).

СК 356-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчилар – юридик шахслар солиқ солинадиган базани транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммасига камайтирадилар.

АЁҚШ солиқ солинадиган базасидан қилинадиган чегирмалар жумласидан АЁҚШ учун белгиланган энг юқори устамадан ошувчи бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана нархи билан харид нархи ўртасидаги тафовут чиқариб ташланди. Бу эса 2013 йил 1 январдан нефтни қайта ишловчи заводлар, нефть базалари ва АЁҚШлар ўртасида янги ҳисоб-китоб тартиби жорий этилгани билан боғлиқ (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорининг
12-банди).

2012 йилда ҳисобот даври:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – бир ой эди.

2013 йилда солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун битта ҳисобот даври – йил чораги белгиланди (СК 359-моддасининг иккинчи қисмига ўзгартиришлар).

 

 

 

 

СКнинг 359–360-моддаларига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан ўзгартиришлар киритилди.

2012 йилда ЯСТнинг ҳисоб-китоби солиқ органига ортиб борувчи якун билан:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилган.

Йил якунлари бўйича ҳисоб-китоб эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилган.

2013 йилда ЯСТнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (СК 360-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига ўзгартиришлар).

 

 

 

 

Прочитано: 3604 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика