Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 3 / Ахборот технологиялари

Вақт, қоғозни тежаймиз, асабларни асраймиз

Давлат статистика қўмитаси электрон шаклда тақдим этиладиган статистик ҳисобот шакллари миқдорини кенгайтирди.

7 январдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар eStat 2.0 автоматлаштирилган ахборот тизими ёрдамида қуйидаги ҳисоботларни электрон шаклда топширишлари мумкин:

  • кичик тадбиркорлик учун – «Микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи» 1-КВ йиллик шакли ва унга иловалар – туристик-экскурсия хизматлари ва жойлаштириш хизматларини кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар топширадиган «tur», тиббий хизматлар кўрсатадиган корхоналар учун «tib», қишлоқ хўжалиги корхоналари учун «QX» шакллари;
  • саноат корхоналари учун (кичик тадбиркорликдан ташқари) – «Саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича ҳисобот» 1-S ойлик шакли;
  • ташқи иқтисодий фаолият бўйича – «Экспорт-импорт тўғрисида ҳисобот» 1-TIF ойлик шакли;
  • меҳнат бўйича – 1-mehnat йиллик шакли;
  • савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича – 1-savdo «Улгуржи ва чакана товар обороти тўғрисида ҳисобот» ва 2-xizmat «Иқтисодий фаолият турлари бўйича хизматларни ишлаб чиқариш (кўрсатиш) тўғрисида ҳисобот» ойлик шакллари;
  • қурилиш бўйича – «Қурилиш ишларини бажариш тўғрисида ҳисобот» 2-qurilish (ойлик) шакли;
  • молия ва нархлар бўйича – «narx» саккизта ойлик шакли. Улар жумласида саноат корхонасининг товарлар нархлари, харид қилинган моддий ресурсларнинг ўртача нархлари, автомобиль транспорти корхоналари томонидан юк ташишга, харид қилинган асосий қурилиш материаллари, деталлар ва конструкцияларга тарифлар тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқалар бор.

Шу тариқа, тадбиркорлар ўз офисларидан чиқмасдан Интернет тармоғи орқали топширишлари мумкин бўлган ҳисобот шакллари 18 шаклга кўпайди. Давлат статистика қўмитаси ўз сайтидаги янги электрон шакллар тўғрисидаги хабарида у ёки бу ҳисоботни тўлдириш бўйича савол туғилганда мурожаат қилиш мумкин бўлган телефонларни кўрсатган.

www.stat.uz.

Прочитано: 2273 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика