Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 3 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Божхонага ташриф мажбурий эмас

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (29.12.2012 йилдаги 370-сон) билан Электрон шаклда товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳукумат қарори билан 1 январдан тадбиркорлик субъектига ўз танловига кўра электрон шаклда товарларнинг божхона расмийлаштируви таомилини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тартиб жорий этилди. Товарларни электрон декларациялашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими (ТЭДААТ)ни жорий этиш учун масъул қилиб Давлат божхона қўмитаси белгиланди, у 2012 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу тизимни ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида тажриба тариқасида ишлатиб келмоқда.

Низомга кўра товарларнинг электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви пайтида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ва божхона инспектори бир-биридан исталган олисликдаги масофада бўлишлари мумкин. Товарларни декларациялашнинг электрон таомили икки босқични ташкил этади:

биринчи босқичда – ваколатли органлар белгиланган муддатларда идоралараро ҳамкорлик даражасида рухсат бериш ҳужжатларини тақдим этадилар ва ТЭДААТга киритадилар;

иккинчи босқичда – божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис электрон ҳужжат тарзидаги божхона юк декларациясини ва илова қилинувчи ҳужжатларни тайёрлайди, уларга ўзининг электрон рақамли имзосини қўяди ва электрон шаклда товарнинг божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона органи ходимига юборади.

Электрон декларация ва илова қилинувчи ҳужжатларни олгач, божхона органи ходими бир иш куни давомида БЮДнинг тўғри тўлдирилганлиги ва ҳужжатларнинг электрон форматларга мувофиқлигини визуал текширувдан ўтказади. Текширув муваффақиятли ўтган тақдирда электрон декларацияга рўйхатдан ўтказиш рақами берилади, шундан кейин у юридик аҳамиятга эга далиллардан гувоҳлик берадиган ҳужжатга айланади.

Камчиликлар аниқланган ҳолда божхона органи ходими 3 соат давомида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга бартараф этиш учун хатоларнинг рўйхати қайд этилган электрон хабар юборади.

Юқорида кўрсатилган таомилларни ўтказиб, божхона органи ходими товарларни божхона кўригидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга 3 соат давомида уни ўтказиш вақти ва жойи қайд этилган электрон хабар юборади. Электрон декларацияда кўрсатилган маълумотлар божхона кўриги натижаларига мувофиқ келган тақдирда бундан кейинги расмийлаштирув қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ўтказилади.

Ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда божхона органи қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўради.

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

 

Прочитано: 2193 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика