Norma.uz

Кашанда қўшнидан маънавий зарар учун товон ундиришнинг имкони бўлмади

 

Кўп қаватли уйда яшовчи аёл қўшниси – кашанда бир хоним билан фаол кураш олиб борди. Тамаки тутуни унинг квартирасига кириб, ҳидидан бўғилаётганини айтди. У бошқарувчи ташкилотга, полицияга, прокуратурага, уй-жой инспекциясига мурожаат қилди. Аммо уринишлари, ҳатто судга мурожаат қилганида ҳам кутилган натижани бермади, деб ёзади Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш агентлиги.

 

 

Можаро қандай бошланди 

Даъвогар сигарета кашандаси бўлган қўшнисиникидан чиққан тутун унинг квартирасига кираётганини арзлади. БК вентиляция каналини текширди, аммо унинг ишида муаммолар топмади. ККУда чекиш мосламасини ўрнатиш ва қаватлараро тўсиқларнинг туташган жойларини герметизация қилиш талабларига жавобан бошқарувчилар қуйидагиларни маълум қилдилар: улар жойлар мулкдорларининг мол-мулкини тасарруф этмайдилар, мулкдорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори зарур, тўсиқларни текшириш учун полларни кўтаришга тўғри келади.

Ўшанда аёл «Давуйжойқурилишназорати»га умумий уй-жой мол-мулки лозим даражада сақланмаётганидан шикоят қилган, бироқ у БК ишидаги камчиликларни аниқламаган. Бундан ташқари, даъвогар хоним 10 марта полицияни чақириб, квартирага тутун кираётганидан шикоят қилган. Аммо кашанда аёл ККУнинг умумий фойдаланиш жойларида эмас, балки ўз ҳожатхонасида чеккан, шунинг учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш рад этилган. Прокуратура бундай вазиятда прокурор таъсир чораларини кўриш учун асос топмади.

Даъвогар судга мурожаат қилиб, қўшнисининг ҳаракатларини ноқонуний деб топишни, унга турар жойда чекишни тўхтатиш мажбуриятини юклашни, БКдан эса квартирага тутун киришига имкон берувчи техник камчиликларни бартараф этишни сўраган. Шунингдек, аёл жавобгарлардан маънавий зарарни қоплаш, дори-дармон ва ҳимоя воситалари харажатларини ундириш ниятида бўлган.

 

Иш нима билан тугади 

Икки инстанция судлари даъвони рад этган. «Фуқаролар соғлиғини атрофдаги тамаки тутуни таъсиридан ва тамаки истеъмол қилиш оқибатларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 15-ФЗ-сон Федерал қонунида чекиш мумкин бўлмаган жойларнинг тўлиқ рўйхати белгиланган. Шу жумладан, лифтларда ва ККУнинг умумий фойдаланишдаги хоналарида чекишга нисбатан тақиқ қўлланилади. Бироқ қўшни аёл квартирада чеккан, бу Қонун билан тақиқланмаган, шунинг учун унга даъвогарни тамаки тутунининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мажбуриятини юклаш мумкин эмас. Чекиш, БКнинг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги ва даъвогарнинг шахсий ҳимоя воситаларига сарфлаган харажатлари ўртасида сабаб-оқибат алоқаси мавжуд эмас, ККУ вентиляцияси ишида бузилишлар мавжудлиги исботланмаган. 

Прочитано: 60 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика