Norma.uz

Аҳоли юқори даражадаги қулайлик хизматларидан воз кечди...

 

Турар жой мажмуасига кирадиган ККУлардан бирининг мулкдорлари умумий йиғилишда «юқори даражадаги қўшимча қулайлик хизматлари»ни рад этиш тўғрисида ва тўлов ҳужжатидан бу хизмат учун тўловларни чиқариб ташлаш ҳақида қарор қабул қилдилар. Улар расмийлаштирилган баённомани бошқарув компаниясига юбордилар, аммо у йиғилиш қарорини эътиборсиз қолдирди.

 

Шундан сўнг йиғилиш ташаббускори БКга умумий йиғилиш қарорини ижро этиш мажбуриятини юклаш тўғрисида, БК эса йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ташаббускорларга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

БК бундай қарорнинг иқтисодий жиҳатдан асоссизлигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, қўшимча қулайлик хизматларидан воз кечилган тақдирда, қолган пул маблағларига кўп квартирали уйни сақлаш ва унга хизмат кўрсатишнинг имкони бўлмайди, чунки жойлар мулкдорлари томонидан белгиланган тўлов миқдори узоқ вақтдан бери оширилмаган ва реал харажатларга жавоб бермайди.

Суд мулкдорлар тарафини олди: йиғилиш жиддий қоидабузарликларсиз ўтказилган, кворум ҳам мавжуд бўлган. Уй-жойни сақлаш учун тўлов миқдори тўғрисидаги масала йиғилишда кўриб чиқилмаган, шунинг учун қўшимча хизматдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун иқтисодий асослар керак эмас. Суд жойлар мулкдорлари умумий мол-мулкни тегишли даражада сақлаш учун зарур бўлган минимал хизматлар қаторига кирмайдиган ва минимал ишлар рўйхатига киритилмаган хизматдан воз кечишга ҳақли деган хулосага келди.

 

Суд қарорида «юқори даражадаги қўшимча қулайлик хизмати» номининг ўзи уни кенгайтирилган тарзда талқин қилиш ва ушбу хизматни шакллантирувчи харажатларнинг шаффофлиги мавжуд бўлмаганда бошқарув компанияси томонидан суиистеъмол қилиш имкониятини беради. Жавобгар умумий мол-мулкни сақлаш харажатларини кўпайтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида мулкдорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқидан ва имкониятидан, агар мавжуд тарифлар узоқ вақт мобайнида ўзгармаган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган ва умумий мол-мулкни лозим даражада сақлашни таъминламаса, маҳрум этилмайди, – деб суд қарорида қайд этилган. БКнинг шикоятини қаноатлантириш рад этилди, деб хабар бермоқда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш агентлиги.

 

Прочитано: 50 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика