2024 йилда Ўзбекистон доимий аҳолисининг ўртача умр кўриш даражаси 75,1 йилни ташкил этди. Бундай маълумотларни Миллий статистика қўмитаси эълон қилди.
2023 йил билан солиштирганда кўрсаткич арзимас даражада ошди. Ўтган йилда ўртача умр кўриш ўртача 74,7 йилни ташкил этган эди. Ўзбекистонда сил касаллигига чалиниш икки мартага камайган.
Йиллар бўйича Ўзбекистон доимий аҳолисининг ўртача умр кўриш даражасининг динамикаси қуйидагича кўринишга эга:
• 1991 йилда – 66,4 йил;
• 1995 йилда – 69,1 йил;
• 2000 йилда – 70,8 йил;
• 2005 йилда – 71,8 йил;
• 2010 йилда – 73 йил;
• 2015 йилда – 73,6 йил;
• 2020 йилда – 73,4 йил;
• 2024 йилда – 75,1 йил.
Манба: news.mail.ru