Norma.uz

Болани парвариш қилиш таътили ҳақида

 

Болани парвариш қилиш таътилида бўлиш вақти меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) меҳнат стажи ҳақидаги мавжуд ёзувлар (маълумотлар) асосида белгиланади.

Юқорида кўрсатилган, архив ва (ёки) ташкилот томонидан тасдиқланган ҳужжатлар йўқлигида болани парвариш қилиш таътилида бўлиш даври қуйидаги даврларни ташкил этади:

• 1 йил – 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган бола учун;

• 1,5 йил – 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача туғилган бола учун;

• 3 йил – 1990 йил 1 июлдан кейин туғилган бола учун.

Кўрсатилган ҳолларда болани парвариш қилиш таътилининг бошланиш санаси сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг тугалланиш санаси қабул қилинади.

Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) йўқлигида ёки шахснинг болани парвариш қилиш таътилида бўлиш вақтининг ҳисобланган давомийлигидан норози бўлганда бу давр Пенсия жамғармаси бўлими сўрови бўйича олинадиган ёки фуқаро томонидан тақдим этиладиган ташкилот ёки архив томонидан бериладиган маълумотномалар асосида белгиланади.

1965 йилдан кейинги давр учун колхоз аъзосининг болани парвариш қилиш таътилида бўлиш вақтини белгилашда, агар бола туққан аёл – колхоз аъзоси умумий хўжаликда белгиланган меҳнат иштирокининг минимумини бажармаган бўлса, бола туғилган йил (пенсия тайинлашни сўровчи танлови бўйича) тўлиқ меҳнат стажи йили сифатида ҳисобга олинади, лекин умумий ҳисобда 6 йилдан ортиқ эмас.

Прочитано: 10 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика