Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 915 151 оила газ ва электр энергия учун компенсация олиш бўйича ариза берди:
• уларнинг 808 567 таси – Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган ёки кам таъминланган деб тан олинган оилалар;
• 106 584 таси – реестрларга киритилмаган, лекин ёрдамга муҳтож.
Компенсациялар 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача тўланади.
Уни олиш учун қуйидагиларга мурожаат қилиш керак:
• маҳалладаги ижтимоий ходимга;
• «Inсон» марказига;
• 1140 рақамига.
Эслатиб ўтамиз: компенсациялар қуйидаги тоифалардаги оилаларга берилади:
• Ягона ижтимоий ҳимоя реестрига ва кам таъминланган оилалар реестрига киритилган – оиланинг битта аъзосининг ойлик даромади 669 минг сўмдан кам бўлган шартда;
• ҳар икки реестрга киритилмаган, лекин минимал ҳажмдаги кўчмас мулкка эга ва оиланинг битта аъзосининг даромади 1 миллион сўмдан кам бўлган оилалар.
Манба: https://ihma.uz/new