Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2025 год / № 40 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ЯММТ (my.mehnat) тизимига кириш янгиланди

 

Ягона миллий меҳнат тизимига (my.mehnat.uz) янгиланган авторизация ва кириш жорий этилди. Бу ҳақда «ЯММТ янгиликлари (новости ЕНСТ)» телеграм-каналида хабар берилди. Тизимга кириш осонроқ ва қулайроқ бўлди.

  

ЯММТга кириш тизимида нималар ўзгарди

Энди ЯММТга фақат OneID ёрдамида кириш мумкин. Бу нафақат жисмоний шахсларга, балки ташкилотларга ҳам тааллуқли. Яъни ташкилотнинг шахсий кабинетига кириш учун директор, кадрлар бўйича мутахассис ёки бошқа масъул шахс аввал тизимга киради. Бу ҳақда «ЯММТ янгиликлари (новости ЕНСТ)» телеграм-каналида хабар берилди. Қуйида янги кириш йўриқномасига батафсил тўхталамиз.

1. Сайтга қуйидаги ҳавола бўйича ўтинг https://my.mehnat.uz

2. «Тизимга кириш» тугмасини босиб, тизимга киринг.

 

 

 

3. OneID ёрдамида идентификациядан ўтинг.

Эътибор беринг. Агар сиз ташкилотнинг шахсий кабинетига кирмоқчи бўлсангиз, аввал OneID тизимига кириш керак бўлади. Бунинг учун ўзингизнинг шахсий логин ва паролингиздан фойдаланинг.

 

 

 

4. Кабинетни танланг: жисмоний шахснинг ёки такшилотнинг – корхоналар ва муассасалар учун.

 

 

 

5. Агар ташкилотнинг шахсий кабинетига кираётган бўлсангиз, сизга кириш ҳуқуқи керак бўлади. Бундай ҳуқуқ масъул ходимларда – раҳбарда, кадрлар бўлими ходимида, бухгалтерда ёки бошқа жавобгар ходимда бўлади.

6. Киришнинг якуний қадами ташкилотнинг ЭРИдан фойдаланиш бўлади.

 

 

 

7. Тизимга киргандан кейин ташкилот тўғрисидаги асосий маълумотни киритинг.

 

Эндиликда ЯММТда ишлаш ва кадрлар тартиб-таомилларини рўйхатдан ўтказиш бўйича барча йўриқномалар қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилган: https://my.mehnat.uz/helps?type=2. 

 

kadrovik.uz.

Прочитано: 28 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика