Тавсияга янги 22-сон БҲМСга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга кирганлиги сабабли, тавсия шу санадан бошлаб амал қилади.
Узоқ муддатли контрактлар бўйича олинадиган даромадлар қандай аниқланади
Узоқ муддатли контрактларни бажаришдан олинган даромадларни ҳисоб маълумотлари асосида даромадни тан олишнинг бир меъёрда эътироф этиш принципини ҳисобга олган ҳолда тақсимланг. Бу шундай контрактларки, улар бўйича ишлар (СК 303-м.):
● узоқ (бир солиқ даври, яъни календарь йилдан ортиқ) муддат мобайнида бажарилади;
● контракт шартлари билан бу ишларнинг босқичма-босқич топширилиши назарда тутилмаган.
Шу билан бирга Солиқ кодексида ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида узоқ технологик даврийликдаги узоқ муддатли контрактлар (улар бўйича хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса) бўйича айланмани ҳар бир календарь ойнинг охирги санасига кўра аниқлаш мажбурияти белгиланган (СК 242-м. 7-қ.).
ҚҚС ва фойда солиғини аниқлаш даврийлигининг ҳар хиллигини ҳисобга олиб, узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадни ҳар ойда аниқланг.
Даромадни контракт бўйича сарфланган умумий харажатлар суммасидаги солиштирма вазндан келиб чиқиб аниқланг (СК 303-м. 2-қ.).
Узоқ муддатли контракт бўйича бир ойлик даромад суммасини аниқлаш учун (СК 303-м.):
● контракт бажарила бошлангандан эътиборан қилинган харажатларнинг солиштирма миқдорини контрактни бажаришга доир харажатларнинг умумий суммасида ҳисоб-китоб қилинг;
● ой охиридаги даромадни амалга оширилган харажатларнинг ҳисоб-китоб қилинган солиштирма миқдори ва контракт бўйича даромаднинг (контракт нархлари) умумий суммасидан келиб чиқиб аниқланг;
● ушбу контракт бўйича илгари ҳисобга олинган даромадларни чегиринг.
Бир ой учун даромадни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:
До = (Хб : Хк) х Дк – Даҳ,
бу ерда:
До – бир ой учун даромад;
Хб – контракт бажарила бошлангандан буён сарфланган харажатлар;
Хк – контрактни бажариш бўйича жами харажатлар;
Дк – контракт бўйича даромад;
Даҳ – контракт бўйича аввал ҳисобга олинган даромадлар.
Контракт бўйича даромад – ҚҚС чегирилган шартнома қиймати.
Контрактни бажариш харажатларини смета ёки у бўйича қилинган ҳисоб-китоблар бўйича аниқланг.
Бир ой учун харажатларни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш таннархини 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича шакллантиринг. Контракт сметасида назарда тутилган бўлса, таннархга ёрдамчи (2310-счёт) ва умумишлаб чиқариш (2510-счёт) харажатларини киритинг.
Агар сметада ишлаб чиқариш таннархининг фоизи сифатида аниқланган қўшимча (бошқа) харажатлар бўлса, ушбу ҳисоб-китоб тартибини ҳақиқатдаги қўшимча харажатларни аниқлашда ҳам қўллаш мумкин.
Аслида, бу контракт бўйича харажатларга тегишли давр харажатлари (9400-гуруҳ счёти)нинг бир қисми бўлади.
Даромадни аниқлашнинг шундай тартибига қуйидаги ишларни бажараётганда риоя қилинг:
● қурилиш-монтаж;
● таъмирлаш-қурилиш;
● ишга тушириш-созлаш;
● лойиҳа-қидирув;
● илмий;
● технологик даврийлиги узоқ (бир йилдан ортиқ) бўлган бошқа ишлар.
МИСОЛ. Узоқ муддатли контракт бўйича даромад қандай аниқланади
Корхона 12% ҚҚС билан бирга қиймати 2 240 млн сўм бўлган узоқ муддатли контракт бўйича ишларни бажармоқда.
Ишларни бажариш муддати – 20 ой.
Смета бўйича ишлар таннархи – 1 400 млн сўм.
Смета бўйича қўшимча харажатлар – 200 млн сўм.
Смета бўйича умумий харажатлар суммаси – 1 600 млн сўм.
Контракт бажарилган биринчи ойда:
контракт бўйича ишлаб чиқариш харажатлари 70 млн сўмни;
давр харажатлари 30 млн сўмни ташкил қилди.
Ҳисобот ойидаги контракт бўйича харажатларни аниқлаймиз.
Смета бўйича қўшимча харажатлар таннархнинг:
200 / 1 400 х 100 = 14,3%ини ташкил қилади.
Биринчи ой учун контракт бўйича тақсимланган қўшимча харажатлар:
70 х 14,3% = 10 млн сўм.
Ҳисобот ойи учун контракт бўйича харажатлар:
70 + 10 = 80 млн сўм.
Ҳисобот ойи учун контракт бўйича даромад (соф тушум)ни аниқлаймиз:
80 / 1 600 х (2 240 / 1,12) = 100 млн сўм.
Ҳисобот ойи учун ҳисобварақ-фактурада корхона қуйидагиларни акс эттиради:
ҚҚСсиз тушум – 100 млн сўм;
ҚҚС – 12 млн сўм;
ҚҚС билан бирга тушум – 112 млн сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Бажарилган ишларнинг таннархи акс эттирилди |
70 000 |
2010 |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётларга корреспондент счётлар (0200, 1000, 6000, 6500, 6700 ва б.) |
9130 |
2010 |
||
Давр харажатлари акс эттирилди |
30 000 |
9400 |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётларга корреспондент счётлар (0200, 1000, 6000, 6500, 6700 ва б.) |
Контракт бўйича бажарилган ишлардан олинган даромад акс эттирилди |
100 000 |
4010 |
9030 |
ҚҚС ҳисоблаб ёзилди |
12 000 |
4010 |
6410 |
Чет эл валютасидаги даромадлар қандай аниқланади
Агар чет эл валютасида олинган даромадингиз бўлса, даромадни тан олиш санасидаги МБ курси бўйича сўмга қайта ҳисоб-китоб қилинг (22-сон БҲМСга илова).
Ҳисобварақ-фактурани сўмда расмийлаштиринг. Унга чет эл валютасида расмийлаштирилган инвойс (ҳисобварақ-фактура)ни ёки товар (хизмат)лар реализациясини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни илова қилинг (Низом 54-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова).
Сўмда қайта ҳисоб-китоб қилинган чет эл валютасидаги даромадни ҳисоботда сўмда олинган даромад билан бирга ҳисобга олинг ва акс эттиринг (СК 297-м. 6-қ.).
МИСОЛ. Хизматлар экспорт қилинганда жами даромад қандай аниқланади
Корхонанинг ҳисобот давридаги даромади ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда:
● хизматларни экспорт қилишдан – 12 000 АҚШ доллари;
● хизматларни мамлакат ичида сотишдан – 75 млн сўмга тенг.
Хизматлар экспортидан олинган даромадлар тан олинган (ҳисобварақ-фактура ва хизматларни кўрсатиш далолатномаси расмийлаштирилган) санадаги МБнинг шартли курси бир доллар учун 13 000 сўмни ташкил қилган.
Чет эл валютасидаги даромадни сўмга қайта ҳисоб-китоб қиламиз:
12 000 х 13 000 = 156 млн сўм.
Ҳисобот давридаги хизматларни реализация қилишдан олинган жами даромад:
75 + 156 = 231 млн сўм.
Бу суммани Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 021–026-сатрларидан бирида акс эттирамиз.
Қайтариш мажбуриятисиз олинган бўнаклар номонетар моддаларга киритилади ва шунинг учун улар қайта баҳоланмайди (22-сон БҲМС 10-б.).
Агар реализация қилинадиган активлар (ишлар, хизматлар) учун чет эл валютасида тўлиқ ёки қисман бўнак олган бўлсангиз, улар бўйича бўнак тўлови қисмида даромадни бўнак олинган санадаги МБ курси бўйича тан олинг (22-сон БҲМС 12-б.).
Воситачилик хизматларидан олинган даромад қандай аниқланади
Ташкилот воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида:
● комитент (ишонч билдирувчи)нинг товар (иш, хизмат)ларини реализация қилиши;
● ўзининг ёки ишонч билдирувчининг номидан комитент (ишонч билдирувчи) товар (иш, хизмат)ларини харид қилиши мумкин.
Воситачилик ташкилотларининг даромади кўрсатилган хизматлар учун тақдим этилган ҳисобварақ-фактура асосида олиниши керак бўлган воситачилик ҳақи суммасидан келиб чиқиб ҚҚСни чегирган ҳолда аниқланади.
Масалан, воситачилик товарини реализация қилиш шартномасини шундай тузиш мумкинки, бунда воситачининг ҳисобрақамига нафақат унинг воситачилик ҳақи, балки товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум (битим суммаси) келиб тушади. Аммо, бу товар эгаси – комитентнинг тушумидир.
Сиз эса даромадни воситачи сифатида ўз воситачилик ҳақингиз миқдоридагина акс эттирасиз. Одатда, тарафлар шартномада воситачининг воситачилик ҳақи фоизини кўрсатади. Комитент тушумини эса, ўзаро ҳисоб-китобларнинг шундай тартиби назарда тутилган бўлса, воситачилик ҳақини чегирган ҳолда унинг ҳисобрақамига ўтказасиз.
Бунда воситачилик ҳақи ҚҚСни ўз ичига олади (СК 250-м. 1-қ.). Агар уни 12% ставкада тўлаётган бўлсангиз, у ҳолда:
Воситачилик хизматларини реализация қилишдан даромад =
Воситачилик ҳақи : 112 х 100.
МИСОЛ. Воситачилик фаолиятидан олинган даромад қандай аниқланади
Корхона ўзига берилган 80 000 минг сўмлик қийматга эга воситачилик товарини реализация қилмоқда.
Ҳисобот давридаги товарни реализация қилишдан даромад 112 000 минг сўмни ташкил қилди.
Шартнома бўйича воситачилик фоизи – 10%.
Воситачилик ҳақи 11 200 минг сўмни (112 000 х 10%) ташкил қилади, шу жумладан:
хизматлар реализациясидан даромад – 10 000 минг сўм (11 200 / 112 х 100);
ҚҚС – 1 200 минг сўм (11 200 – 10 000).
Шартнома шартлари бўйича товарни реализация қилишдан тушум воситачи ҳисобрақамига келиб тушади, ҳисобот даври якунига кўра эса воситачилик ҳақини чегирган ҳолда комитент ҳисобрақамига ўтказилади.
Воситачидаги бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Воситачилик бўйича товарлар олинди |
80 000 |
004 |
|
Товар учун олдиндан тўлов келиб тушди |
112 000 |
5110 |
6310 |
Харидорга товар чиқарилди |
112 000 |
4010 |
6990 |
80 000 |
|
004 |
|
Бўнак ҳисобга олинди |
112 000 |
6310 |
4010 |
Воситачилик хизматларини реализация қилишдан даромад акс эттирилди |
10 000 |
4010 |
9030 |
ҚҚС ҳисоблаб ёзилди |
1 200 |
4010 |
6410 |
Воситачилик ҳақи суммасига доир муқобил талаблар ҳисобга олинди |
11 200 |
6990 |
4010 |
Комитент олдидаги қарз сўндирилди |
100 800 |
6990 |
5110 |
Воситачилик хизматлари кўрсатилиши қандай расмийлаштирилади
Воситачилик хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларнинг ҳар хил турлари мавжуд:
● воситачилик;
● топшириқ;
● бошқа турлари.
Воситачилик шартномаси бўйича битимни бошқа тараф – комитентнинг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан ўз номингиздан амалга оширасиз (ФК 832-м.). Шу сабабли воситачилик товарини реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактурани ўз номингиздан 2 нусхада тақдим этинг. Ҳисобварақ-фактуранинг «Етказиб берувчи» сатрида номига қўшиб «Воситачи»ни ҳам кўрсатинг.
Воситачилик шартномаси бўйича комитент учун товарларни харид қилишда харидор ҳисобварақ-фактурани сизнинг номингизга тақдим этади. Сиз, ўз навбатида, комитентга сотувчидан (уни ўз номингиздан қайта тақдим этасиз) олинган ҳисобварақ-фактурадаги кўрсаткичларни акс эттирган ҳисобварақ-фактурани тақдим этасиз. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида унинг номига қўшиб «Воситачи»ни ҳам кўрсатинг.
Топшириқ шартномасига биноан ишончли вакил сифатида сиз битимни бошқа тараф – ишонч билдирувчининг номидан ва унинг ҳисобидан амалга оширасиз (ФК 817-м.). Шу сабабли товарни реализация қилганда ҳисобварақ-фактурани харидорга ишонч билдирувчи (товар эгаси) номидан тақдим этинг. Ишонч билдирувчи ва харидорнинг реквизитларидан ташқари ўзингизнинг (ишончли вакил) реквизитларингизни ҳам кўрсатинг. Ҳисобварақ-фактурани (электрон шаклидан ташқари) 3 нусхада: харидор, ишонч билдирувчи ва ўзингиз учун расмийлаштиринг. Товар топшириқ шартномаси бўйича харид қилинганда сотувчи ҳисобварақ-фактурани ишонч билдирувчи номига тақдим этади.
Ҳар бир ой тугаганидан кейинги 5 банк куни давомида комитент (ишонч билдирувчи)га ҳисобот тақдим этинг, унда реализация қилинган (сотиб олинган) товар (иш, хизмат)лар сони ва қийматини ҚҚСни ажратиб кўрсатган ҳолда акс эттиринг.
Ҳисоботга қуйидагиларни илова қилинг:
● товар (иш, хизмат)лар комитент (ишонч билдирувчи) манфаатларида реализация қилингани (сотиб олингани)ни тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатлар;
● қопланиши керак бўлган амалга оширилган харажатлар қиймати;
● ҚҚС ҳисобга олинган воситачилик ҳақи суммаси;
● комитент (ишонч билдирувчи) томонидан олинган бўнаклар суммаси;
● воситачилик (топшириқ) шартномасини бажариш муносабати билан тўланиши керак бўлган сумма.
Бир ойда бажарилган иш якунлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда воситачилик ҳақи суммаси миқдорида хизматлар кўрсатилганлиги далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг.
Ана шулар даромадингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан реализация қилишда даромадлар қандай аниқланади
Агар маҳсулот нархига сотишдан кейин хизмат кўрсатиш билан боғлиқ маълум бир сумма киритилган бўлса, у ҳолда:
● бу суммани кечиктириб, уни асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад сифатида сотишдан кейин хизмат кўрсатилган даврда тан олинг;
● кечиктирилган даромадларни 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётида ҳисобга олинг;
● сотишдан кейин хизматлар кўрсатилгани сайин бу даромадни 6230-счёт дебетидан 9030-«Ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишдан даромадлар» счёти кредитига ҳисобдан чиқаринг.
МИСОЛ. Сотишдан кейин хизмат кўрсатиш шарти билан маҳсулотлар реализация қилинганда даромад қандай аниқланади
Кондиционерни сотиш нархи 1 500 минг сўмга (ҚҚСни ҳисобга олмасдан) тенг.
Бу нархга олди-сотди шартномасига биноан сотишдан кейин бир йил давомида хизмат кўрсатиш суммаси – 180 минг сўм (ҳар ой учун 15 минг сўмдан) киритилган.
Ўрнатиш таннархи – 1 100 минг сўм.
Корхона – 12% ставка бўйича ҚҚС тўловчиси.
Кондиционерни сотиш пайтида 1 320 минг сўм (1 500 – 180) миқдорида даромад тан олинади, асосий фаолиятдан олинган даромадларга 180 минг сўм эса сотишдан кейин хизматлар кўрсатилишига қараб киритилади.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
дебет |
кредит |
|||
Кондиционерни сотишдан олинган даромад акс эттирилди |
1 320 |
4010 |
9010 |
Олди-сотди шартномаси, юкхат, ҳисобварақ-фактура |
Кечиктирилган даромад акс эттирилди |
180 |
4010 |
6230 |
Олди-сотди шартномаси |
ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (1 500 х 12%) |
180 |
4010 |
6410 |
Ҳисобварақ-фактура |
Сотилган кондиционер таннархи ҳисобдан чиқарилди |
1 100 |
9110 |
2810 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби |
Харидордан пул маблағлари келиб тушди (1 500 + 180) |
1 680 |
5110 |
4010 |
Банк кўчирмаси |
Сотишдан кейин хизмат кўрсатишдан олинган даромад акс эттирилди |
180 |
6230 |
9030 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби, ҳисобварақ-фактура |
Товар (хизмат)лар таннархидан паст нархда реализация қилинганда даромадлар қандай аниқланади
Солиқ кодексида товар (хизмат)лар таннархидан паст нархда сотилганда солиқ базасини аниқлаш нормаси мавжуд эмас.
Шунга қарамасдан:
● солиқ тўламаслик ёки тўланаётган солиқлар суммаси камайтирилиши кўринишидаги асосланмаган солиқ нафини кўриш мақсадида операцияларни амалга оширманг. Бу ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилиши мумкин (СК 14-м.);
● агар битим баҳоси товар (хизмат)ларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-м. 4-қ.). Мазкур ҳолда олинган даромад жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 25-1-б.);
● битим тарафларидан бири томонидан олиниши мумкин бўлган, бироқ нархнинг трансферт шаклланиши натижасида олинмай қолган ҳар қандай даромадлар солиқ солиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб битимнинг ушбу тарафида ҳисобга олинади (СК VI бўлим).
МИСОЛ. Маҳсулотлар таннархидан паст нархда реализация қилинганда даромад қандай аниқланади
Корхона маҳсулотларини шартномавий нарх – 5 600 минг сўмда сотмоқда, шу жумладан ҚҚС – 600 минг сўм.
Сотилаётган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи 5 200 минг сўмга тенг.
Реализация қилишдан даромад ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда (5 000 минг сўм) маҳсулот таннархи – 5 200 минг сўмдан кам.
Ҳисобварақ-фактурада қуйидагилар кўрсатилади:
● реализация қиймати (даромад) – 5 000 минг сўм;
● ҚҚС суммаси – 600 минг сўм.
Бунда товарнинг бозор қиймати реализация қилиш нархидан юқори бўлса, солиқ органлари ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ базасига тузатиш киритиши эҳтимоли мавжуд.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
дебет |
кредит |
|||
Маҳсулотни сотишдан даромад акс эттирилди |
5 000 |
4010 |
9010 |
Шартнома, ҳисобварақ-фактура |
ҚҚС ҳисоблаб ёзилди |
600 |
4010 |
6410 |
Ҳисобварақ-фактура |
Реализация қилинган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди |
5 200 |
9110 |
2810 |
Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби |
Дилшод СУЛТОНОВ,
солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт,
Наталья МЕМЕТОВА, «Норма» эксперти.