Norma.uz
Газета СБХ / 2025 год / № 10 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ерни ижарага олиш учун аукционда бошланғич нархни белгилаш тартиби ўзгартирилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 3.03.2025 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 136-сон қарори қабул қилинди.

 

Янги тартибга кўра, ер участкасига ижара ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдоларидаги бошланғич нарх қуйидаги формула асосида хисобланади:

C = S х T x B x G x F x M + E,

бунда:

С – бошланғич нарх;

S – ер участкасининг майдони, кв м;

Т– ҳудуднинг тоифа коэффициенти (1-тоифага кирувчи туман ва шаҳарларда 25, 2-тоифага 20, 3-тоифага 15, 4-тоифага - 10 ва 5-тоифага 5 кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади);

В –1 кв.метр ер учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси, сўм

G – ер участкаси жойлашган ҳудудда (даҳа, массив, маҳалла, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари) мавжуд ҳамда келгусида марказлашган манбалар ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини барпо этиш қийматига мувофиқлаштирувчи оширувчи коэффициент;

F – ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда, оширувчи ва камайтирувчи коэффициент;

М – ер участкасининг майдони бўйича камайтирувчи коэффициент;

Е – ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар, сўм.

Бунда G ва F коэффициентлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинмаган бўлса, тегишли қарор қабул қилингунга қадар 1,0 коэффициент қўлланилади.

1 кв.метр учун ер солиғи ставкаси автоматик тарзда «Үerelektron» ААТда шаклланади.

Шунингдек, ер участкасидан фойдаланиш мақсадларига қараб оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентлар белгиланди:

● кўп қаватли уйлар қурилиши – 1,4;

● бизнес бошқаруви, савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш – 1,4;

● хизматлар кўрсатиш – 1,1;

● меҳмонхона хизматлари кўрсатиш – 1,2;

● ишлаб чиқариш фаолияти – 0,9;

● фармацевтика саноати – 0,8;

● озиқ-овқат саноати – 0,8;

● муҳандислик-коммуникация объектлари – 0,7;

● транспорт – 1,2;

● ижтимоий ва жамоавий фойдаланиш – 0,6;

● табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация – 1,1.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари ­маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 4.03.2025 йилдан кучга кирди.

Собир НУРБЕРДИЕВ.

Прочитано: 145 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика