Norma.uz
Газета СБХ / 2025 год / № 10 / Бухгалтерга тавсиялар

Реэкспортнинг ҳисоби қандай юритилади ва қандай солиқлар солинади

 

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун;

Янги 22-сон БҲМС.

БҲМС 2025 йил 1 январдан бошлаб кучга кирганлиги сабабли тавсия шу санадан эътиборан амал қилади.

 

Реэкспорт нима

Реэкспорт – божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарлари ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулотлари Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган ҳолда ёки импорт божхона божлари ва солиқлар қайтарилган ҳолда олиб чиқиладиган режим (БК 32-м.).

 

Ўзбекистон резиденти бўлган компания товарни бир мамлакатдан сотиб олиб, Ўзбекистонга олиб кирмасдан бошқа мамлакатга реализация қиладиган битимлар реэкспорт ҳисобланмайди.

 

98, 99-турдаги операциялар нима

98, 99-турдаги операциялар – бу товарларни уларни Ўзбекистонга олиб кирмасдан (уларни эркин муомалага чиқармасдан) ва божхона тўловларини тўламасдан сотиб олиш ва реализация қилиш операциялари.

 

98, 99-турдаги операцияларга мисоллар

 

Операция тури

Мисол

98-турдаги операция

Товар Германияда сотиб олинади, Ўзбекистондаги божхона омборида маркировкаланади, Ўзбекистонга олиб кирилмасдан Россияга сотилади

99-турдаги операция

Товар Германияда сотиб олинади ва Ўзбекистонга олиб кирилмасдан Россияга сотилади

 

 

98, 99-турдаги операциялар мезонлари

 

Операциялар

98

99

Товарларни божхона ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш

Товарларни Ўзбекистонга олиб кирмасдан, сотиб олиш ва сотиш

Олиб кириш контрактининг ИДР 16

Олиб чиқиш контрактининг ИДР 17

Сотиб олиш контрактининг ИДР 18

Сотиш контрактининг ИДР 19

Олиб кириш контрактининг олиб чиқиш контрактига боғланганлигини мажбурий мониторинг қилиш

Сотиб олиш контрактининг сотиш контрактига боғланганлигини мажбурий мониторинг қилиш

Сотиб олинган товар рўйхати олиб чиқиладиган товар рўйхатига мувофиқ келиши керак – олиб чиқиш учун товар рўйхати олиб кирилган товарни қайта ишлашдан олинган товарлар ҳисобига ошиши мумкин

Сотиб олинган товар рўйхати олиб чиқиладиган товар рўйхатига мувофиқ келиши керак – олиб чиқиш учун товар рўйхати олиб кирилган товарни қайта ишлашдан олинган товарлар ҳисобига ошиши мумкин

Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш.

Божхона режимлари:

● ИМ 71 «Эркин божхона зонаси»;

● ИМ 73 «Эркин омбор»;

● ИМ 74 «Божхона омбори»

Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтмасдан

Жўнатиш – инвойс





 

 

ИДР – бу контрактни ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказишда бериладиган идентификация рақами.

 

98, 99-турдаги операцияларда валюта назорати қандай юритилади

Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова ташқи савдо операциялари устидан мониторинг ва назорат олиб бориш схемасини белгилайди. МБ, Ҳисоб палатаси, ИМВ, Солиқ ва Божхона қўмиталари валютани назорат қилувчи органлардир (7.05.1993 йилдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 841-XII-сон ЎРҚ, 23-м.).

 

Валютани назорат қилиш

98

99

Товарларни божхона ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш

Товарларни Ўзбекистонга олиб кирмасдан сотиб олиш ва сотиш

Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва уларни қуйидаги божхона режимларига расмийлаштириш муддати:

● божхона омбори;

● эркин омбор;

● эркин божхона зонаси;

● божхона ҳудудида қайта ишлаш,

шунингдек улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак

Товарни харид қилишда етказиб берувчига тўланган валютани қайтариш (етказиб бериш тўхтаб қолганда) ёки товарни сотиб олган харидордан валютанинг келиб тушиши товарни етказиб берувчига тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак.

Бунда товарни реализация қилиш қиймати уни сотиб олиш қийматидан паст бўлиши мумкин эмас.

Ушбу муддат мобайнида келиб тушмаган ёки тўлиқ келиб тушмаган валюта муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи сифатида қаралади

 

 

ТСОЯЭАТ тизимида 98, 99-турдаги операцияларни рўйхатдан ўтказиш олиб кириш ва олиб чиқиш, сотиб олиш ва сотиш контрактлари боғламаси «қобиғида» содир бўлади. Ўзбекистон корхонасининг ходимлари амалдаги контрактлар бўйича ТСОЯЭАТ маълумотларини мониторинг қилишларига тўғри келади, сабаби тўловлар тўғрисида ахборот ушбу тизимга банклар томонидан киритилади ва хатолар содир бўлиши ҳоллари учрайди. Масалан, Ўзбекистон корхонаси якуний харидордан тўловни олди, банк ушбу маълумотларни ТСОЯЭАТга киритади, бироқ хато равишда контрактнинг нотўғри рақамини кўрсатади.

Шунингдек, «қобиқлар»нинг ўз вақтида бажарилишини кузатиб бориш муҳимдир. 98-турдаги операциялар бўйича ёпиш автоматик тарзда шакллантирилади – товарларни олиб кириш БЮД бўйича (масалан, ИМ 74), олиб чиқиш – БЮД ЭК 11 бўйича акс эттирилади.

99-турдаги операциялар бўйича товарларни сотиб олиш ва сотиш Ўзбекистон корхонаси ходимлари томонидан киритиладиган товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари орқали акс эттирилади.

 

Реэкспортнинг бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак

Бухгалтерия ҳисоби услубияти

 

Савдо ташкилотларида товарларни ҳисобга олиш

Товарни сотиб олиш

БҲМС

МҲХС

Таснифлаш

Товарлар

Захиралар

Тан олиш (кирим қилиш) санаси

Мулк ҳуқуқининг ўтиш санаси

Корхонага ушбу захираларга бўлган ҳуқуқ билан боғлиқ таваккалчилик ва нафнинг ўтиш санаси

Дастлабки баҳолаш

1. Сотиб олиш юзасидан қўшимча харажатларни ҳисобга олган, чегирмалар чегирилган ҳолда, таннархи бўйича.

2. Меъёрий нархлар бўйича.

3. Чакана нархлар бўйича.

4. Инвойс қиймати бўйича (қўшимча харажатлар ҳисобга олинмаган ҳолда)

1. Сотиб олиш юзасидан қўшимча харажатларни ҳисобга олган, чегирмалар чегирилган ҳолда, таннархи бўйича.

2. Меъёрий нархлар бўйича.

3. Чакана нархлар бўйича

Кейинги баҳолаш

Таннарх ёки реализация қилишнинг соф нархи – иккаласининг энг кичиги бўйича

Таннарх ёки соф эҳтимолий сотиш нархи – иккаласининг энг кичиги бўйича

Ҳисобдан чиқариш

Тегишли даромад қачон тан олинса, ўша даврда харажатга ҳисобдан чиқариш

Тегишли даромад қачон тан олинса, ўша даврда харажатга ҳисобдан чиқариш

 

 

Бухгалтерия ўтказмалари:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Товар сотиб олинди

2970

6011

Қўшимча харажатлар товарнинг таннархига киритилди (масалан, божхона омборида қайта ишлаш харажатлари)

2970

6011

Товар реализация қилинди

4011

9020

Реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

9120

2970

 

 

Контракт валютаси ва тўлов валютаси ҳар хил бўлганда ҳисоб-китобларни қандай ҳисобга олиш керак

Контрактда товарларни сотиб олиш қиймати еврода, тўлов валютаси эса – рублда бўлишининг эҳтимоли катта. Масалан, контрактда қуйидагича ёзилади:

«Товарнинг нархи еврода белгиланади, тўлов пул маблағларини ўтказиш кунида РФ МБ томонидан белгиланган курс бўйича рублда амалга оширилади».

22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» бир чет эл валютасида ифодаланган, бошқа чет эл валютасидаги суммага эквивалент бўлган валюта моддаларини, шунингдек уларни ўзбек сўмига қайта ҳисоблашда юзага келадиган фарқларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгиламайди.

Халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда, бундай контрактлар бўйича қарздорликни контрактнинг валютасида акс эттириш лозим, сабаби ушбу кўрсаткич қарздорлик суммасини аниқлашнинг асоси ҳисобланади. Буни корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Контракт валютаси ва тўлов валютаси ҳар хил бўлганда харидор билан ҳисоб-китобларни қандай ҳисобга олиш керак

Харидор – Россия компанияси, сотувчи – Ўзбекистон компанияси. Контракт суммаси – 100 000 евро, тўлов рублда тўлов кунидаги РФ ЦБ курси бўйича амалга оширилади.

Тўлов 2023 йил 14 сентябрда 10 310 660 рубль миқдорида амалга оширилди (РФ ЦБ евро курси – 103,1066 рубль).

Ўзбекистон компаниясининг банкига пуллар 2023 йил 18 сентябрда ўтказилди, ЎзР МБ рубль курси – 126,13 сўм, ЎзР МБ евро курси – 12 982,19 сўм.

Ҳисоб-китоблар:

1) 100% олдиндан тўлов учун қанча рублни жўнатиш кераклигини ҳисоб-китоб қилиш учун РФ харидори тўлов санасидаги РФ МБ курсини қўллайди – 10 310 660 рубль (100 000 евро х 103,1066);

2) сотувчи рублни ҳисобрақамга кирим қилади. Рублни сўмга қайта ҳисоблашда уларни банк ҳисобрақамига ўтказиш санасидаги Ўзбекистон МБ курсини қўллайди: 10 310 660 х 126,13 = 1 300 483 546 сўм (Рўйхат, 22-сон БҲМСга илова).

3) сотувчи РФ харидоридан олинган олдиндан тўлов бўйича қарздорликни контракт валютасида – еврода акс эттиради. Қарздорлик пул маблағларини банк ҳисобрақамига ўтказиш санасидаги Ўзбекистон МБ курси бўйича сўмга қайта ҳисобланади: 100 000 х 12 982,19 = 1 298 219 000 сўм (Рўйхат, 22-сон БҲМСга илова).

Счётларда акс эттириш:

 

5210

 

 

6311

 

1 300 483 546

 

10 310 660 ₽

 

 

1 298 219 000

 

€ 100 000

 

 

 

Келиб тушган рублнинг сўм эквиваленти (дебет 5210) ва олинган бўнак (кредит 6311) ўртасидаги фарқ 2 264 546 сўмни ташкил этади. Ушбу фарқни ҳисобда қандай акс эттириш керак? Жавоб буни курсдаги фарқ деб ҳисоблаш мумкин ёки мумкин эмаслигига боғлиқ.

Курсдаги фарқни аниқлаш 22-сон БҲМСнинг 3-банди 7-хатбошида берилган:

«Курсдаги фарқ – валюта курсининг ўзгариши натижасида чет эл валюта бирликларини сўмга қайта ҳисоблашда юзага келадиган сўмдаги фарқ».

Фикримча, рубль ва евро ўртасидаги кросс-курслар туфайли юзага келадиган фарқ курсдаги фарқ ҳисобланмайди. Сотувчи рублнинг сўмга нисбатан курси ўсганлиги туфайли уларнинг қийматини оширмади, балки кўпроқ рубль олди. Бу шуни англатадики, кросс-курслар бўйича фарқлардан олинган даромадлар (кўрилган зарар)ни операцион даромадлар (зарар) сифатида тан олиш лозим.

Бухгалтерия ўтказмалари:

дебет 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари» (рублдаги ҳисобрақам) – 1 300 483 546 сўм кредит 6311 «Чет эллик харидорлардан олинган бўнаклар» – 1 298 219 000 сўм кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар» – 2 264 546 сўм.

 

Реэкспортнинг солиқ ҳисобини қандай юритиш керак

ҚҚС

98, 99-турдаги операциялар бўйича ҚҚСни ҳисоблаш

 

Операция, ИДР

ҚҚС

Асос

98, ИДР 16 Олиб кириш

ҚҚСсиз

СК 277-моддаси 1-қисми 3-банди

98, ИДР 17 Олиб чиқиш

ҚҚСсиз

СК 277-моддаси 2-қисми 2-банди

99, ИДР 18 Сотиб олиш

ҚҚСсиз

Божхона чегараси кесиб ўтилмайди, божхона назоратининг имкони йўқ, божхона тўловларини ҳисоблаш учун асос йўқ

99, ИДР 19 Сотиш

ҚҚСсиз

Солиқ солиш объекти мавжуд эмас, сабаби Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди (СК 240-м.)

 

 

ҚҚСни ҳисобга олиш

98, 99-турдаги операциялар ҚҚС ҳисобланишига олиб келмайди, бироқ бунда имтиёзли солиқ солишдан озод қилинган деб ҳисобланмайди. Айнан солиқ солиш объекти мавжуд эмаслиги учун 99-турдаги операция бўйича товарни сотиш юзасидан ҚҚС ҳисобланмайди, сабаби Ўзбекистон ИДР 19 бўйича реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди, ИДР 17 бўйича эса солиқнинг мавжуд эмаслиги бўйича тўғридан-тўғри меъёр мавжуд (СК 227-м.).

Фикримча, бундай реализация қилиш (98, 99) ҳисобга олиш суммасига таъсир қилмаслиги лозим.

СКнинг 268-«Солиқ солишдан озод этиладиган реализация қилиш бўйича айланма мавжуд бўлганда солиқ суммасини ҳисобга олиш учун қабул қилиш тартиби» моддаси қоидалари тегишли ставка бўйича солиқ солиш объекти билан реализация қилишдан олинган умумий тушум ва солиқдан озод қилинган солиқ солиш объекти билан реализация қилишга тааллуқлидир (СК 33-боб).

Шу тариқа, агар корхонангиз 98, 99-турдаги операциялар бўйича товарларни реализация қилса, шунингдек Ўзбекистоннинг ичида реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланмаларга эга бўлса, 98, 99-турдаги операциялар бўйича товарни реализация қилишдан олинган тушум ҳисобга олинадиган суммани аниқлаш мақсадида реализация бўйича умумий айланмага киритилмайди.

 

МИСОЛ. 98-турдаги операция мавжуд бўлганда ҳисобга олиш суммасини қандай аниқлаш керак

Ҳисобот даврида корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:

товарларни реализация қилиш, 98-турдаги операция – 500 000 млн сўм;

«кирувчи» ҚҚС (офисни ижарага олиш, интернет ва ҳ.к.) – 15 000 млн сўм.

Солиқ солинадиган реализацияга тўғри келадиган ҳисобга олиш суммасини аниқлаш лозим.

Корхона ҳисобга олишнинг мутаносиб усулини қўллайди.

Ечим  

Корхона ҳисобга олишни тақсимлашнинг қайси усулини қўллашидан қатъи назар, ҳисобга олишни тўлиқ сақлаб қолади. ҚҚС солиш объектидан ташқари операциялар (98) ҳисобга олишга таъсир қилмайди.

БЮД ЭК 11 ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилмайди, шу боис у автоматик тарзда тўлдирилганда бу тушум реализация қилиш бўйича айланмага киритилмайди.

 

МИСОЛ. 99-турдаги операция мавжуд бўлганда ҳисобга олиш суммасини қандай аниқлаш керак

Ҳисобот даврида корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:

товарларни реализация қилиш 99-турдаги операция – 1 000 млн сўм;

ҚҚС солинадиган, Ўзбекистоннинг ичида товарларни реализация қилиш – 600 млн сўм;

ҚҚСдан озод қилинган, Ўзбекистоннинг ичида товарларни реализация қилиш – 400 млн сўм;

ҳисобланган ҚҚС – 72 млн сўм (600 х 12%);

«кирувчи» ҚҚС – 60 млн сўм.

Солиқ солинадиган реализацияга тўғри келадиган ҳисобга олиш суммасини аниқлаш лозим. Корхона ҳисобга олишнинг мутаносиб усулини қўллайди.

Ечим

Агар корхонада солиқ солинадиган ҳамда солиқ солишдан озод этиладиган айланмалар бўлса, солиқ солинадиган айланмага тўғри келадиган солиқ суммаси ҳисобга олиш учун қабул қилинади (СК 268-м.).

Солиқ солишдан озод қилинадиган айланмалар СКнинг 33-бобида кўрсатилган.

Айланманинг (солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод қилинган) умумий суммаси қуйидагини ташкил этади:

600 + 400 = 1 000 млн сўм.

Солиқ солинадиган айланманинг умумий тушумдаги солиштирма миқдори қуйидагини ташкил этади:

600 / 1 0000 х 100 = 60%.

Шу тариқа, корхона қуйидагини ҳисобга олади:

60% х 60 = 36 млн сўм.

Хато!

Солиқ солинадиган реализациянинг солиштирма миқдорини ҚҚС солиш объектисиз товарларни реализация қилиш бўйича тушумни (99-турдаги операция) ўз ичига оладиган корхонанинг тушумидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқариш нотўғридир.

 

Шу тариқа, 98, 99-турдаги операциялардан олинган тушум ҚҚСни ҳисобга олиш суммасини аниқлаш учун реализация қилиш бўйича айланмага киритилмайди.

 

98, 99-турдаги операциялар бўйича реализация қилиш учун ЭҲФ расмийлаштирилмайди (16.05.2022 йилдаги МВ 06/04-01-02-37/1609-сон хати).

 

Фойда солиғи

Жами даромадга товарларни реализация қилишдан олинган тушумни, кросс-курс бўйича фарқлардан олинган операцион даромадларни, шунингдек курсдаги мусбат фарқларни киритинг (СК 297-м., 320-м.).

 

Чет эл валютасида ифодаланган реализациядан даромадларни ҳисоб-китоб қилиш тартибини корхонанинг ҳисоб сиёсатида баён этинг.

 

Чегириб ташланадиган харажатлар, кросс-курслар бўйича фарқлар, ҳисобга олинмайдиган ҚҚС, курсдаги манфий фарқларни харажатларга киритинг (СК 305-м., 314-м. 1-қ., 320-м.). Чет эл валютасида сотиб олинган, сотилган товар таннархини сотилган товарга бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш санасида ҳисобдан чиқаринг.

 

Импорт қилинган товар таннархини ҳисоб-китоб қилиш тартибини корхонанинг солиқ ҳисоб сиёсатида баён этинг.

 

Наталья ТУРАЛИНОВА,

«Arkad Audit» консалтинг компанияси директори (CAP, DipIFR).

Прочитано: 50 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика