Norma.uz

Парваришга муҳтож фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

 

Президент томонидан 18.10.2024 йилдаги ЎРҚ-977-сон Қонун имзоланди, унга мувофиқ айрим қонун ҳужжатларига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимларини такомиллаштириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига дафн этиш маросими учун нафақа бериш функциясини юклаш, унинг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатларини белгилаш, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини тўлашдан озод этишга оид бир қатор НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, ҳужжатда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парваришлаш вақтини иш стажига қўшиб ҳисоблашда даволаш муассасасининг хулосаси талаб этилмаслиги, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган.

«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон фуқаросининг йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган идентификация ID-картаси ёки биометрик паспорти алмаштирилганда давлат божини тўлашдан озод этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда давлат божи ундирилмайди. Бундан ташқари, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат томонидан иккиламчи бозордан сотиб олинган уй-жойни уларнинг номига расмийлаштирганлик учун нотариал ҳаракатларни амалга оширишда давлат божи тўлашдан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 19.10.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Маълумот учун!

Ижтимоий солиқ МИҚДОРИ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўлов кунига ­ҲИСОБЛАНАДИ.

Прочитано: 25 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика