Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2025 год / № 07 / Қонунчиликдаги янгиликлар

НҲҲ ижроси мониторинги қандай ўтказилади

 

Адлия вазирининг 7.02.2025 йилдаги 3605-сон буйруғи билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 16.08.2024 йилдаги «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-111-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амалга оширилиши ва натижалари устидан мунтазам ва тизимли назорат мониторинг режаси асосида амалга оширилади. У НҲҲни қабул қилиш мақсадларини, кўрсаткичларни, мониторинг ўтказиш даврийлигини ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа талабларни белгилайди.

Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек атроф-муҳитга тааллуқли НҲҲларнинг ижроси беш йил давомида, қонуности ҳужжатларининг ижроси эса – улар кучга кирган кундан бошлаб уч йил давомида ҳар йили мажбурий назорат қилиниши лозим.

Мониторинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланган давлат органи томонидан, масъул орган белгиланмаган ҳолларда эса – тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.

У 15.03.2021 йилдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган лойиҳалар ва қабул қилинган НҲҲларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартибига мувофиқ ўтказилади. Мониторингнинг асосий вазифалари:

• норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришишни таъминлаш;

• унинг амалга оширилиши ва натижаларини таҳлил қилиш, мунтазам ва тизимли назорат қилиш;

• НҲҲнинг таъсирини баҳолаш учун статистик маълумотларни тўплаш;

• НҲҲни амалга оширишни қийинлаштирувчи ҳолатларни аниқлаш;

• ҳужжатни амалга ошириш амалиётининг уни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 10.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев, Лола Абдуазимова.

Прочитано: 99 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика