Norma.uz

Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқитилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.10.2024 йилдаги «Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 640-сон қарори қабул қилинди.

 

Киритилаётган қўшимчалар билан ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланмоқда.

Масалан, эндиликда ногиронлиги бўлган болалар учун умумтаълим фанлари бўйича сертификат бериш каби давлат хизматини олишда хизмат кўрсатиш тўловининг 50%и миқдорида чегирма белгиланмоқда.

Бундан ташқари, улар ва оилавий меҳрибонлик уйлари битирувчилари юридик техникумларга давлат гранти асосида алоҳида қабул параметрлари доирасида қабул қилинади.

Ҳужжат билан қонун ҳужжатларига бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 8.10.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

Прочитано: 53 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика