Жорий йилнинг январь–май ойларида Пенсия жамғармаси томонидан 124 184 нафар фуқарога янги пенсиялар тайинланди.
Улардан:
• ёшга доир пенсия – 102 610 фуқарога;
• ногиронлик пенсияси – 14 388 фуқарога;
• боқувчисини йўқотганлик пенсияси – 7 186 оилага.
2024 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Пенсия жамғармаси пенсионерлари сони 4 008 597 кишини ташкил этади. 584 мингдан ортиқ пенсионер расмий ишга жойлашган.