Norma.uz

Ҳамма қатори...

 

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар қандай қилиб пенсияга чиқиши мумкин?

 

– Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, Ўзбекистоннинг барча фуқаролари каби, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга:

•эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда;

•аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон ЎРҚ 7-м.).

Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун ўзини ўзи банд қилган шахслар йилига камида 1 БҲМ миқдорида ихтиёрий равишда солиқ тўлайдилар (СК 408-м. 2-қ.). Солиқни ҳисобот йилининг 1 декабригача Soliq.uz иловаси орқали ёки солиқ инспекциясида тўлаш мумкин. Ушбу сумма тўлиғича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиқиб якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади (23.12.2020 йилдаги 806-сон ВМҚга 1-илова 16-б.).

Сиз йилига камида 1 БҲМ миқдорида тўлашингиз мумкин ёки кўпроқ ҳам тўласангиз бўлади. Чунки пенсия миқдори нафақат тўловлар даврига, балки унинг ойлик миқдорига ҳам боғлиқ. Сиз тўланадиган ижтимоий солиқ миқдорини ошириш орқали пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи миқдорини оширишингиз мумкин.

Шу тариқа, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи якка тартибдаги тадбиркорларники каби аниқланади, яъни тўланган ижтимоий солиқ суммаси амалдаги ижтимоий солиқ ставкасига бўлинади ва олинган натижа 100 га кўпайтирилади (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова 85-б.).

Ойлик тўловлар миқдорини ошириб, келгусида олинадиган пенсияни ошириш мумкинлигини инобатга олиш лозим, чунки унинг миқдори нафақат иш стажига, балки пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақига ҳам боғлиқ.

Масалан, 2023 йил декабрь ойида сиз 340 000 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўладингиз дейлик. Тегишинча, йиллик даромад миқдори 2 833 333 сўмни (340 000 / 12 х 100, бунда 12% – микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси) ёки ўртача ойлик 236 111,11 сўмни (2 833 333 / 12) ташкил қилади.

Сиз тўланадиган ижтимоий солиқ миқдорини ошириш орқали пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи миқдорини оширишингиз мумкин. Шундай қилиб, 1 000 000 сўм ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, йиллик даромад миқдори 8 333 333,33 сўмни (1 000 000 /12 х 100) ёки ўртача ойлик 694 444,44 сўмни (8 333 333,33 / 12) ташкил этади.

Прочитано: 5 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика