Пенсия тайинланганидан кейинги иш даври кимгадир ҳисобланиши мумкинми?
– Бундай даврлар фақат I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия олувчиларга иш стажига қўшиб ҳисобланади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаронинг аризасига кўра ҳар икки йилда бир марта, бир йиллик иш стажи мавжуд бўлганда, ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин орттирилган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблашни сўраб мурожаат қилган санада белгиланган ёшга нисбатан зарур иш стажидан келиб чиқиб амалга оширилади. Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги даври ёшга доир пенсия ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда стажга қўшиб ҳисобланади.
Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги иш даври пенсияни ҳисоблаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.