Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 47 / Мутахассислар тушунтиради

Экспорт хизмати

 

Биз чет эл темир йўл компаниясига ускуна сотдик. Кейинроқ у билан Ўзбекистон ҳудудида мазкур ускунага сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатишга доир шартнома туздик. 

Хизматлар реализациясини қандай расмийлаштириш керак ва қандай солиқлар солинади? Бундай хизматлар экспорт сифатида баҳоланадими?

 

– Чет эл компаниясига кўрсатиладиган ускунага сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатиш, ҳатто улар компаниянгиз томонидан Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилган тақдирда ҳам, экспорт хизматлари ҳисобланади.

«Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига асосан, уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ишлар, хизматлар экспорти деб эътироф этилади.

 

Солиқ оқибатлари

Сиз фойда солиғининг 0% даражали ставкасини (агар корхона – фойда солиғи тўловчиси бўлса) қўллашга ҳақлисиз, башарти:

● корхонангиз мазкур хизматларни ушбу чет эл компаниясининг доимий муассасасига кўрсатмаса (СК 337-м. 8-қ.);

● валюта тушуми 180 календарь кун мобайнида ҳисобрақамига келиб тушса (СК 337-м. 9-қ.).

ҚҚС 12% ставка бўйича тўланади, сабаби Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (СК 241-м. 3-қ. 1, 2-б.). Экспорт учун 12% ҚҚС кўрсатилган ҳолда бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади (ЎзР ҳудудида товарлар ва хизматлар экспорти).

Агар сизнинг корхонангиз – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса, экспорт тушуми жами даромадга киритилмайди (СК 464-м. 1-қ. 6-б.). Шунингдек, экспорт учун ҚҚСсиз бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади (ЎзР ҳудудида товарлар ва хизматлар экспорти).

 

Прочитано: 136 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика