Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 47 / Бухгалтерга ёрдам

2023 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

 

Иш соатлари сони: 

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 174;

36 соатлик иш ҳафтасида – 156.

Иш кунлари сони: 

5 кунлик иш ҳафтасида – 22;

6 кунлик иш ҳафтасида – 26.

 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 381-м.).

Ўзбекистон норезиденти бўлган жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 2022 йил 1 майдан бошлаб 12%лик ставка бўйича солиқ солиниши лозим (СК 382-м. 3-б.; 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуннинг 2-м. 5-б., 7-м.)

Январь-апрель ойларида МҲЭКМ 920 000 сўмни (20.05.2022 йилдаги ПФ-138-сон Фармоннинг 2-б.), май-ноябрь ойларида 980 00 сўмни (28.03.2023 йилдаги ПФ-45-сон Фармоннинг 4-б.) ташкил қилди.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-б.).

Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (СК 385-м. 7-қ.).

 

I. СТАНДАРТ ҲИСОБ-КИТОБ 

Ходимга январь-апрель ойларида 2 000 000 сўмдан, май-ноябрь ойларида 2 300 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь-ноябрь ойларида жами даромад 24 100 000 сўмни (2 000 000 х 4 ой + 2 300 000 х 7 ой) ташкил қилади.

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

24 100 000 х 12% = 2 892 000 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойларида 2 616 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 276 000 сўмни (2 892 000 – 2 616 000) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 24 100 сўмни (24 100 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 21 800 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 2 300 сўмни (24 100 – 21 800) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 273 700 сўм (276 000 – 2 300) ўтказилади.

Ходимга 2 024 000 сўм (2 300 000 – 276 000) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

1-ВАЗИЯТ

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида 2 300 000 сўмдан, май-ноябрь ойларида 2 600 000 сўмдан тўланган. Январь-ноябрь ойларида жами даромад 27 400 000 сўмни (2 300 000 х 4 ой + 2 600 000 х 7 ой) ташкил қилади.

• Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

27 400 000 – (920 000 х 1,41 х 4 ой + 980 000 х 1,41 х 7 ой) = 12 538 600 сўмга тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

12 538 600 х 12% = 1 504 632 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 358 448 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 146 184 сўмни (1 504 632 – 1 358 448) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 12 538,6 сўмни (12 538 600 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 11 320,4 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 1 218,2 сўмни (12 538,6 – 11 320,4) ташкил қилади.

Бюджетга 144 965,8 сўм (146 184 – 1 218,2) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 2 453 816 сўм (2 600 000 – 146 184) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

Даромаддан МҲЭКМнинг 3 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Болаликдан ногиронлиги бўлган ходим СКнинг 380-моддасига кўра имтиёз ҳуқуқига эгалиги бухгалтерияга тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида 3 400 000 сўмдан, май-ноябрь ойларида 4 000 000 сўмдан тўланган. Январь-ноябрь ойларида жами даромад 41 600 000 сўмни (3 400 000 х 4 ой + 4 000 000 х 7 ой) ташкил қилади.

• СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёзга эга болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 3 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

41 600 000 – (920 000 х 3 х 4 ой + 980 000 х 3 х 7 ой) = 9 980 000 сўмга тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

9 980 000 х 12% = 1 197 600 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 070 400 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 127 200 сўмни (1 197 600 – 1 070 400) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 9 980 сўмни (9 980 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 8 920 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 1 060 сўмни (9 980 – 8 920) ташкил қилади.

Бюджетга 126 140 сўм (127 200 – 1 060) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 3 872 800 сўм (4 000 000 – 127 200) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

Даромад имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида 1 150 000 сўмдан, май-ноябрь ойларида 1 300 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-ноябрь ойларида жами даромад 13 700 000 сўмни (1 150 000 х 4 ой + 1 300 000 х 7 ой) ташкил қилади.

• Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, Афғонистондаги уруш фахрийлари ёки 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

920 000 х 1,41 х 4 ой + 980 000 х 1,41 х 7 ой = 14 861 400 сўм.

Ходимнинг даромади (13 700 000 сўм) имтиёз суммасидан (14 861 400 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь-ноябрь ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 1 300 000 сўм иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойлари учун 1 700 000 сўмдан, май-ноябрь ойларида 2 000 000 сўмдан ҳақ тўланган. Унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

• СКнинг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоблаймиз:

980 000 х 4,22 = 4 135 600 сўм. Имтиёз суммаси моддий ёрдам суммасидан ошганлиги сабабли бутун моддий ёрдам суммаси солиқ солинадиган даромаддан чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад 20 800 000 сўм (1 700 000 х 4 ой + 2 000 000 х 7 ой + 4 000 000 – 4 000 000) тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

20 800 000 х 12% = 2 496 000 сўм.

Январь-октябрь ойларида 2 256 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 240 000 сўмни (2 496 000 – 2 256 000) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 20 800 сўмни (20 800 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 18 800 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 2 000 сўмни (20 800 – 18 800) ташкил қилади.

Ноябрь ойида бюджетга 238 000 сўм (240 000 – 2 000) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 1 760 000 сўм (2 000 000 – 240 000) тўланади.

 

5-ВАЗИЯТ

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида 1 700 000 сўмдан, май-ноябрь ойларида 2 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 500 000 сўмлик планшет совға қилинган.

• Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (980 000 х 2,11 = 2 067 800 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 21 232 200 сўмга (1 700 000 х 4 ой + 2 000 000 х 7 ой х 2 500 000 – 2 067 800) тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

21 232 200 х 12% = 2 547 864 сўм.

Январь-октябрь ойларида 2 307 864 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 240 000 сўмни (2 547 864 – 2 307 864) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 21 232,2 сўмни (21 232 200 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 19 232,2 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 2 000 сўмни (21 232,2 – 19 232,2) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 238 000 сўм (240 000 – 2 000) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 1 760 000 сўм (2 000 000 – 240 000) тўланади.

 

6-ВАЗИЯТ

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-апрель ойларида 2 300 000 сўмдан, май-ноябрь ойларида 2 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида никоҳдан ўтиши муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 3 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

• СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг (масалан, Афғонистондаги уруш фахрийлари ёки 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (920 000 х 1,41 х 4 ой + 980 000 х 1,41 х 7 ой = 14 861 400 сўм) чиқариб ташланади;

• СКнинг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (980 000 х 4,22 = 4 135 600 сўм);

• Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (980 000 х 2,11 = 2 067 800 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

2 300 000 х 4 ой + 2 500 000 х 7 ой – 14 861 400 + 4 000 000 – 4 000 000 + 3 000 000 – 2 067 800 = 12 770 800 сўм.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

12 770 800 х 12% = 1 532 496 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 398 312 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 134 184 сўмни (1 532 496 – 1 398 312) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 12 770,8 сўмни (12 770 800 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 11 652,6 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 1 118,2 сўмни (12 770,8 – 11 652,6) ташкил қилади.

Бюджетга 133 065,8 сўм (134 184 – 1 118,2) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 2 365 816 сўм (2 500 000 – 134 184) тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР 

 

1-ВАЗИЯТ

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь-апрель ойларида 1 200 000 сўмдан, май-ноябрь ойларида 1 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь-ноябрь ойларида жами даромад 15 300 000 сўмни (1 200 000 х 4 ой + 1 500 000 х 7 ой) ташкил қилади.

• Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (СК 380-м. 5-қ.).

 

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

15 300 000 х 12% = 1 836 000 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойларида 1 656 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 180 000 сўмни (1 836 000 – 1 656 000) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 15 300 сўмни (15 300 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 13 800 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 1 500 сўмни (15 300 – 13 800) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 178 500 сўм (180 000 – 1 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 1 320 000 сўм (1 500 000 – 180 000) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида 3 400 000 сўмдан, май-ноябрь ойлари 4 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида у бухгалтерияга ҳар ойда иш ҳақидан 1 000 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этган.

• Фуқароларнинг ихтиёрий равишда ШЖБПҲга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.). Ушбу имтиёзнинг қўлланилиши махсус Низом (АВ рўйхат рақами 2111, 4.06.2010 й.) билан тартибга солинади.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 400 000 х 4 ой + 4 000 000 х 7 ой – 1 000 000 х 11 ой = 30 600 000 сўм.

Январь-ноябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан солиқни ҳисоблаймиз:

30 600 000 х 12% = 3 672 000 сўм.

Январь-октябрь ойларида 3 312 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 360 000 сўмни (3 672 000 – 3 312 000) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 30 600 сўмни (30 600 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 27 600 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 3 000 сўмни (30 600 – 27 600) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 357 000 сўм (360 000 – 3 000) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 2 640 000 сўм (4 000 000 – 1 000 000 – 360 000) иш ҳақи тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

Болалар учун нодавлат таълим ташкилотларидаги таълим хизматлари ҳақи тўланганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-апрель ойларида эса 6 500 000 сўмдан, май-ноябрь ойлари 8 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг аризасига кўра иш ҳақининг бир қисми (3 200 000) нодавлат мактабига ўтказилади. Январь-ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 49 000 000 сўмни (6 500 000 х 4 ой + 8 000 000 х 7 ой – 3 000 000 х 11 ой) ташкил қилади.

• Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 000 000 сўмгача бўлган тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.).

 

Январь-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

 49 000 000 х 12% = 5 880 000 сўм.

Январь-октябрь ойларида 5 280 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 600 000 сўмни (5 880 000 – 5 280 000) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 49 000 сўмни (49 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойида ШЖБПҲга 44 000 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (49 000 – 44 000) ташкил қилади.

Бюджетга 595 000 сўм (600 000 – 5 000) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 4 200 000 сўм (8 000 000 – 3 200 000 – 600 000) иш ҳақи тўланади.

 

4-ВАЗИЯТ

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Корхона жисмоний шахс билан Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган квартирани 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида шартнома тузди ва ҳар ойда 2 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

• Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак («2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга 8-илова).

• Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 17 000 сўм, Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 10 500 сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 4 500 сўм белгиланган.

• ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара тўловидан ЖШДСни ҳисоблаймиз. Тўловнинг энг кам миқдори – 1 020 000 сўм (17 000 х 60) ҳақиқий тўлов суммасидан кам бўлганлиги сабабли шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

2 000 000 х 12% = 240 000 сўм.

Ижарага берувчи жисмоний шахсга 1 760 000 ижара ҳақи (2 000 000 – 240 000) ўтказилади.

 

IV. НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ 

 

1-ВАЗИЯТ

Норезидентнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Июль ойида ишга қабул қилинган чет эллик шахснинг меҳнатига 15 000 000 сўм иш ҳақи тўланди. Июль-ноябрь ойларида жами даромад 75 000 000 сўмни (15 000 000 х 5 ой) ташкил қилди.

• Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади (СК 30-м. 2-қ.).

• Норезидент жисмоний шахсларнинг меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига тўлов манбаида 12% ставка бўйича солиқ солинади.

 

Июль-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

75 000 000 х 12% = 9 000 000 сўм.

Октябрь ойида 7 200 000 сўм солиқ ушлаб қолинган, ноябрь ойи учун солиқ суммаси 1 800 000 сўмни (9 000 000 – 7 200 000) ташкил этади.

Ходимга 13 200 000 сўм (15 000 000 – 1 800 000) иш ҳақи тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда норезидентнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

2023 йил 1 июлдан ишга қабул қилинган чет эл фуқароси бўлган ходимнинг меҳнатига 10 000 000 сўм ҳақ тўланган. Июль ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам пули берилган.

• Норезидент жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган жами даромади 378-380-моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолда аниқланади. 

 

Июль-ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 54 000 000 сўмни (10 000 000 х 5 ой + 4 000 000) ташкил қилади.

Июль-ноябрь ойлари учун солиқ суммаси 6 480 000 сўмни (54 000 000 х 12%) ташкил қилади.

Октябрь ойида 5 280 000 сўм солиқ ушлаб қолинган, ноябрь ойи учун солиқ суммаси 1 200 000 сўмни (6 480 000 – 5 280 000) ташкил этади.

Ходимга 8 800 000 сўм (10 000 000 – 1 200 000) иш ҳақи тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

 

*Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 24.01.2023 йилдаги 4 (1484)-сонида, февраль ойи учун 28.02.2023 йилдаги 9 (1489)-сонида, март ойи учун 28.03.2023 йилдаги 13 (1493)-сонида, апрель ойи учун 25.04.2023 йилдаги 17 (1497)-сонида, май ойи учун 30.05.2023 йилдаги 22 (1502)-сонида, июнь ойи учун 27.06.2023 йилдаги 27 (1507)-сонида, июль ойи учун 25.07.2023 йилдаги 29 (1509)-сонида, август ойи учун 29.08.2023 йилдаги 34 (943)-сонида, сентябрь ойи учун 26.09.2023 йилдаги 38 (1518)-сонида, октябрь ойи учун 24.10.2023 йилдаги 42 (1522)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 247 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика