Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 47 / Мутахассислар тушунтиради

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллайди

Биз сабзавотлар етиштирамиз. СКнинг 57-моддасига асосан ўзимиз ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган жами даромад камида 80 фоизни ташкил этиши керак. СКнинг 337-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан ортиқни ташкил этса, барча фаолият турлари бўйича 0% даражали ставкани қўллашга ҳақли. Фойда солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида биз 1-иловада (021-сатр) ўзимиз ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспортга ҳамда мамлакат ичида реализация қилишдан олинган даромадларни ўз ичига олган суммани кўрсатамиз. Агар биз солиқ органларининг талабига кўра ҳисоб-китобга 7-иловани тўлдириш чоғида 011-сатрда ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромад суммасини, 016-сатрда эса – экспортга реализация қилишдан олинган даромадни кўрсатсак, ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан камини ташкил этади. Агар фойда солиғи бўйича ҳисоботни солиқ органлари талаб қилганидек тўлдирсак, ¬СКнинг 57 ва 337-моддаларида белгиланган имтиёзни йўқотамизми?

Для ознакомления с полной версией, заинтересовавшей вас публикации, необходимо оформить подписку на печатную или электронную версии наших  газет. О том, как это  сделать  – по телефону 78 147 11 72.

Как это работает?

Прочитано: 117 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика