Неварамнинг онасини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишганлиги, отасининг эса ҳуқуқлари чекланганлиги сабабли унга васийликни расмийлаштирдим. Бола россиялик, болалар уйида бўлган. Уни Ўзбекистонга олиб келиш учун ҳужжатларни расмийлаштирдим. Болани олиб келдим ва шу ерда –Тошкентда васийликни расмийлаштирдим. Васийлар учун қандайдир тўловлар белгиланганми?
– Қонунчиликда васийлар ва ҳомийлар зарур ижтимоий ёрдам олиш учун васийлик ва ҳомийлик органларига, таълим муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, нодавлат нотижорат ташкилотларига мурожаат қилишга ҳақли эканлиги назарда тутилган (2.01.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ-364-сон Қонуннинг 31-м. 3-қ. 6-хатбошиси).
Васий ва ҳомийнинг ўз васийлиги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминотига доир харажатларининг ўрни васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс маблағлари ҳисобидан қопланади, бу маблағ етарли бўлмаган тақдирда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари қонунчиликда белгиланган тартибда унинг таъминоти учун нафақа тайинлаш мақсадида тегишли органларга мурожаат қилади (2.01.2014 йилдаги ЎРҚ-364-сон Қонуннинг 90-м., 22.09.2014 йилдаги 269-сон ВМҚга 1-илова).