Бизда стажсиз ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномалар сўралмайдиган ижтимоий пенсиялар мавжудми?
– Ҳа, мавжуд. Бу – ёшга доир ижтимоий нафақа. Стажга эга бўлмаган шахсларга (болаликдан ногирон фарзанди бор (бўлган) оналар бундан мустасно) вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари, қариндошлари ёки Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлаши лозим бўлган бошқа шахслар бўлмаганда ёшга доир нафақа тайинланади.
Ёшга доир нафақа:
• эркакларга – 65 ёшга;
• аёлларга – 60 ёшга;
• болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга – 55 ёшга етганда тайинланади (Низомнинг 19-б., 23.03.2023 йилдаги 119-сон ВМҚга 1-илова).