Манзил-колонияда бўлган шахс пенсия ёшига яқинлашиб қолди. Унга пенсия тайинланиб, тўланадими?
– Ҳа, албатта. Бунинг учун манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза билан бевосита манзил-колония жойлашган ердаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиши лозим (3.09.1993 йилдаги ЎРҚ-938-XII-сон Қонуннинг 43-м.).
Мазкур шахсга пенсия тўлови айнан шу ерда амалга оширилади (3.09.1993 йилдаги ЎРҚ-938-XII-сон Қонуннинг 53-1-м.).