Болалигидан ногиронлиги бўлган боламни тарбия қиляпман. Ҳозир 50 ёшдаман. Муддатидан олдин пенсияга чиқишим учун иш стажим қанча бўлиши лозим?
– Агар сизнинг болаликдан ногирон фарзандингиз бўлса ва уни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлсангиз ҳамда камида 20 йиллик стажингиз мавжуд бўлса, охирги иш жойидан қатъи назар, белгиланган ёшни (3.09.1993 йилдаги ЎРҚ-938-XII-сон Қонуннинг 7-м.) 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўласиз (3.09.1993 йилдаги ЎРҚ-938-XII-сон Қонуннинг 12-м. «з» к. б.).