1 февраль ҳолатига кўра Ўзбекистондаги ўртача пенсия миқдори 1,1 млн сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармасининг матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 16%га ошган. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори 3 млн 888 минг сўмни ташкил қилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида 371 минг фуқаронинг пенсияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Манба: Repost.uz