Norma.uz

Ўзлари оладилар

 

Пенсия жамғармаси бўлимининг ходимлари пенсияни расмийлаштиришда зарур маълумотларни ўзлари олишлари мумкинми?  

 

– Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш (ҳисоблаш) учун қуйидаги маълумотларни мустақил равишда Давлат солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестри базасидан электрон сўров юбориш орқали олади (592-сон ВМҚга 1-илова 15-б.):

а) пенсия тайинланаётган шахснинг (қонуний вакил) фуқаролик паспорти (идентификация ID-картаси) тўғрисидаги;

– Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) томонидан бериладиган:

• шахснинг фарзанди 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалигини тасдиқлайдиган ёки парвариш остидаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилганлиги тўғрисидаги;

• шахснинг фарзанди 8 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топилганлиги тўғрисидаги;

• боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқини берадиган оиланинг катта ёшдаги аъзоси ногиронлиги бўлган шахслиги тўғрисидаги;

• ариза берувчи I ёки II гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс эканлиги тўғрисидаги;

• I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни;

б) ўзини ўзи банд қилган шахс учун Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

• 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов;

• 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун – ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни.

 

Прочитано: 207 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика