Norma.uz

Вазият

 

39 йиллик стажим бор, лекин пенсияни ҳисоблашда 28 йилни эътиборга олишди. Нима сабабдан деб сўраганимда, Халқ банкида 2006–2009 йиллардаги ажратмалар ҳар бир ой учун кўрсатилмаган, масалан, ҳар бир йилда 3–6 ойлаб чизиқ белгиси қўйилиб, кейин ушбу ойлар учун умумий сумма келтирилган деб жавоб беришди. Шу сабабли улар стажга қўшилмас эмиш. 

 

– Қонуннинг 43-моддаси 8-қисмига мувофиқ Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эгадирлар.

2005–2016 йиллар даври учун архив маълумотларини тақдим этмасдан иш стажи ва иш ҳақи миқдорини аниқлаш жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб амалга оширилади (592-сон Низомнинг 77-б.).

Бундай вазиятда Пенсия жамғармаси томонидан сиз тақдим этган иш ҳақи тўғрисидаги архивдан берилган маълумотнома жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий ажратмалар қисмида олинган ҳар ойлик ажратмалар тўғрисидаги маълумотлар ёрдамида текширилади.

Агар сиз текширув натижаларидан норози бўлсангиз, юзага келган вазиятни тушунтириб беришни талаб қилиб иш берувчига мурожаат қилишингиз лозим. Кейинги натижалар бўйича эса Пенсия жамғармасининг юқори органига ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Прочитано: 237 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика