21.07.2022 йилда пенсия ёшига тўлдим. Пенсияни 24.01.2023 йилда расмийлаштирдим. Менга 21.07.2022 йилдан 24.01.2023 йилгача бўлган давр учун пенсия тўланиши лозимми?
– Йўқ, тўланмайди. Ёшга доир пенсия, агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Яъни пенсия, агар 60 кун ичида мурожаат этилган бўлса, 21.07.2022 йилдан тайинланади (Қонуннинг 47-м. 1-қ. «а» б.).
Бошқа барча ҳолларда пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади (Қонуннинг 47-м. 3-қ.).
Тақдимнома ёки ариза барча зарур ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган кун пенсия учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади (Қонуннинг 46-м. 1-қ.).
Маълумот учун!
Ўқиш даврида академик таътилларда бўлиш, шунингдек тайёрлов курсларида ўқиш даври ВАҚТИ ИШ СТАЖИГА ҚЎШИБ ҲИСОБЛАНМАЙДИ.