Бувим умри давомида Тошкентда ишлади, ҳозир 67 ёшда, у РФга кўчиб кетди. Пенсияни расмийлаштиришга борганида унга рад жавобини беришди, сабаби фақат СССР пайтидаги иш стажи ҳисобга олинган, иттифоқ қулаганидан кейин сўров жўнатилган бўлса ҳам тасдиқлар келмаган. Архивларга мустақил бориш учун унинг Тошкентга яна қайтишга қуввати етмайди. Россиядан турган ҳолда иш стажини тасдиқлаш учун сўровларни қандай бериш мумкин?
– МДҲ давлатларининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари фуқароларининг пенсия таъминоти бўйича ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги битимнинг 8-моддасига мувофиқ Битимнинг иштирокчиси бўлган давлатларда пенсия таъминотини амалга оширувчи органлар ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Тегишинча, Россия Федерациясининг Пенсия жамғармаси бўлими орқали зарур ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эгасиз ёки бевосита Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармасининг ижроия аппаратига зарур ҳужжатларни талаб қилиб олишда кўмак кўрсатишларини сўраб мурожаат қилишингиз мумкин.
Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашишлари шарт (Қонуннинг 43-м. 7-қ.).