Ҳаёт тақозоси билан яқин одамингизга ғамхўрлик қилиш учун доимо унинг олдида бўлишингиз талаб этилса ва ишлашингизга имкон бўлмаса, бир қатор қоидаларга риоя қилинган тақдирда бу давр иш стажига киритилиши мумкин.
Парваришлаш даври қайд этилиши зарур. Агар сиз I гуруҳ ногиронини ёки 16 ёшгача бўлган болаликдан ногиронларни, шунингдек 80 ёшга тўлган кексаларни парваришлаётган бўлсангиз қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
• ҳақиқатда парваришлаш амалга оширилганлигини текшириш далолатномаси;
• ногиронликда бўлганликни (I гуруҳ ногиронлари ва болаликлар ногиронлар учун), ёшни (кексалар ва болаликдан ногиронлар учун) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда даволаш муассасасининг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулосаси (кексалар учун).
Парваришлаш амалга оширилганлиги текширув далолатномаси Пенсия жамғармаси бўлими томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ҳамда парваришланган шахсларни, шунинг уларнинг қўшниларини сўров қилишга асосан тузилади.
I гуруҳ ногирони ёки 80 ёшга тўлган кексаларни парваришлаш бўйича далолатномаларни расмийлаштириш давомийлиги ҳар 12 ойда белгиланади. Текширув далолатномалари I гуруҳ ногирони ёки 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия йиғмажилдига тикиб қўйилади ҳамда парваришлашни амалга оширган шахсга пенсия тайинлашда ушбу даврни иш стажига қўшиш учун асос бўлади.