Пенсияга чиқишимга бир неча йил қолди, бироқ ҳозирги пайтда расман ишламайман.
Ишламаган давримда Пенсия жамғармасига ижтимоий бадалларни мустақил тўлашим мумкинми?
– Йўқ, мумкин эмас. Иш стажи бандлик асосида ҳисобланади. Бунда бандлик меҳнат дафтарчаси бўйича ёки, агар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлса, солиқ органларининг маълумотларига кўра белгиланади.
2021 йил 1 июндан бошлаб ишловчи фуқароларга ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилди (3.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сон Фармоннинг 10-б.).