Ҳозирги пайтда иш стажи тўлиқ бўлмаганда ёшга доир пенсия миқдори қандай?
– Иш стажи тўлиқ бўлмаганда пенсия миқдори Пенсия жамғармаси бўлими томонидан иш ҳақи ва иш стажи тўғрисидаги маълумотларни махсус дастурий таъминотга киритиш орқали ҳар бир шахс учун алоҳида ҳисобланади.
Бунда қонун ҳужжатларида иш стажи тўлиқ бўлмаган ҳолатлар учун энг кам миқдорлар белгиланган. Масалан, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 440 000 сўм (17.08.2021 йилдаги ПФ-6279-сон Фармоннинг 2-б.).
Маълумот учун!
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган иш ҳажмининг қисқариши ёхуд корхона тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ИШСИЗ ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИЛГАН шахсларга ёшга доир МУДДАТИДАН ОЛДИН БЕРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНАДИ.