Ташкилотимиз штатга пенсионерларни олмоқчи. Бирини – тўлиқ ставкага, иккинчисини эса ярим ставкага масофадан туриб ишлашга қабул қилмоқчи.
Бирор-бир ҳисобот топширилиши шартми?
– Шарт эмас. Уларга пенсия яшаш жойи бўйича ва тўлиқ миқдорда тўланишини ҳисобга олган ҳолда, Пенсия жамғармасини бандлик давомийлигидан қатъи назар, пенсионер ишга қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилиш зарурати мавжуд эмас.