Балансида автотранспорт бўлган корхоналар, хусусий автомобиль эгалари ва профессионал ташувчилар учун 2021 йилда қонунчиликка қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Қулай бўлиши учун биз уларни жадвалга жамладик.
НҲҲ |
Нима ўзгартирилди |
Амал қилиш муддати |
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун |
МЖТКга автотранспорт воситалари иштирокидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни белгилаш қисмида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди |
Муддатсиз |
«Транспорт тўғрисида»ги Қонун |
Ҳужжат транспортга оид фаолиятни тижорат асосида амалга оширишни тартибга солади |
Муддатсиз |
«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (14.09.2021 йилдаги ЎРҚ-714-сон) |
Фаолиятни туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳасида амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундиришдан озод қилинган |
2022 йил 1 январга қадар |
Фақат электр двигатель орқали ҳаракатга келтириладиган автотранспорт ва автомототранспортни олиб кириш, шу жумладан – вақтинчалик олиб кириш божхона йиғими тўлашдан озод қилинган |
Муддатсиз |
|
«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармон (23.07.2020 йилдаги ПФ-6033-сон) |
Истеъмол ва техник этил спирти ташиладиган автотранспорт реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган бўлиши керак |
Муддатсиз |
«Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор (17.03.2021 йилдаги ПҚ-5031-сон) |
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади |
Муддатсиз |
«Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор (3.04.2021 йилдаги ПҚ-5052-сон) |
2021–2023 йилларда давлат органлари ва корхоналари томонидан енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан харид қилиш кўрсаткичлари тасдиқланди |
Муддатсиз |
«Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор (7.05.2021 йилдаги ПҚ-5108-сон) |
Эксперимент тариқасида йўловчиларни енгил автотранспортда ташиш фаолияти қуйидаги тарзда тартибга солинди: 1) лицензия варақасига эга бўлиш зарур. Уни 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга автомобиль транспорти мавжуд бўлган ЯТТ олиши мумкин; 2) техник кўрикдан ўтказиш – 6 ойда камида 1 маротаба; 3) тиббий кўрик – ҳар ойда; 4) енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди; 5) якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг 1 баробари миқдорида ундирилади; 6) якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар учун белгиланган ставкада тўлайдилар |
2022 йил 31 декабрга қадар |
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги ташувчилар фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда ишлайди. |
Муддатсиз |
|
Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспорт воситаларининг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар тўхтатиб турилади |
2023 йил 1 январга қадар |
|
«Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор (19.08.2021 йилдаги ПҚ-5225-сон) |
1) Юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилиши белгиланди: • «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари); • тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39); 2) ЕИ мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган транспорт воситаларининг Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинди: •«Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспорт воситалари; • юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар |
2025 йил 1 январга қадар |
«Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор (ВМнинг 29.12.2020 йилдаги 812-сон қарори) |
Каршерингга рухсат берилди. Бунда автотранспорт воситалари уларни ижарага ва прокатга бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга тегишли бўлиши, шунингдек кейинчалик жисмоний шахсларга (учинчи шахсларга) автотранспорт воситаларини ижарага ва прокатга бериш хизматларини кўрсатиш учун берилиши мумкин. 2021 йил 10 январдан бошлаб юридик шахсларга нотариал расмийлаштирмасдан ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда рўйхатдан ўтказмасдан автотранспортни жисмоний ва юридик шахсларга 30 кунгача муддатга ижарага бериш ҳуқуқи тақдим этилди |
Муддатсиз |
«Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор (ВМнинг 9.03.2021 йилдаги 125-сон ) |
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларидан ташқари барча транспорт воситаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш бекор қилинди. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ташкилотлар томонидан ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий қилинди. Белгиланишича, ишлаб чиқарилганига 6 йилдан (илгари – 5 йил) кўп бўлмаган транспорт воситалари ҳар 2 йилда, ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган ёки ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспорт воситалари – бир йилда 1 марта техник кўрикдан ўтказилади |
Муддатсиз |
«Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор (ВМнинг 4.05.2021 йилдаги 272-сон) |
Хусусий НТМларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди |
Муддатсиз |
«Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (ВМнинг 9.06.2021 йилдаги 358-сон) |
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: • ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларига нисбатан утилизация йиғимининг ортиқча суммаларини қайтариш ва уларни ҳисобга олиш тартиби; • транспорт воситаларининг утилизация қилиниши муносабати билан уларни ички ишлар органларида тўловлар ундирмай ҳисобдан чиқариш тартиби |
Муддатсиз |
«Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор (29.06.2021 йилдаги 399-сон) |
Ҳужжат лицензиялаш учун талаблар ва ҳайдовчиларнинг малакасига қўйиладиган талабларни белгилади. Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тўғрисидаги дипломлар ва сертификатлар намуналари тасдиқланди |
Муддатсиз |
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарор (27.09.2021 йилдаги 609-сон) |
1 ноябрдан суғурта товонини олиш бир вақтда 8 та шартга риоя қилинган тақдирда ЙТҲ тўғрисидаги хабарномани ДЙҲХХ ходимининг иштирокисиз тузиш мумкин |
Муддатсиз |
Саида Жонизоқова тайёрлади.