2019 йил декабрида корхонага импорт қилинган товар кирим қилинган, «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» ИМ-40 режимига расмийлаштирилган. Барча божхона тўловлари тўланган. 2021 йил июль ойида ушбу товарни импорт қилишда ҚҚС камроқ ҳисобланганлиги ва тўланганлигини аниқладик. Божхона декларациясига тузатиш киритдик ва ҚҚС бўйича қўшимча тўловни тўладик.
Корхона ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, ҚҚС қайси даврда ҳисобга олинади: товарларни импорт қилиш чоғида ҳисобга олиниши лозимми ёки божхона қийматига тузатиш киритишдами?
– Корхона солиқ солинадиган айланма мақсадларида фойдаланиладиган товарни импорт қилган бўлса, у товарни импорт қилишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли (СК 266-м. 1-қ.). Шунингдек, корхона импорт божхона декларациясини расмийлаштиришда хатоликларни тузатиш натижасида тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлидир.
Божхона декларациясига тузатиш киритиш натижасида қўшимча тўланган ҚҚС божхона қийматига тузатиш киритиш расмийлаштирилган санада ҳисобга олинади.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.