Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг ҳар йили ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик- танловининг 1-босқичи Федерациянинг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан 2021 йил май-июнь ойларида бўлиб ўтди.
Мазкур кўрик-танловда вилоят Кенгашига аъзо бўлган 150 дан ортиқ идора ва ташкилотлар иштирок этиб, уларда ходимларнинг хизмат олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда Касаба уюшмаси раисларининг иш фаолияти батафсил ўрганилди.
30 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгашида мазкур кўрик-танлов натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича тантанали тадбир ўтказилди. Касаба уюшма аъзолари 100 нафардан ортиқ бўлган йўналишида иштирок этган Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти ғолиб деб топилиб, 1-даражали диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси, божхона хизмати майори А.Жайнаров мазкур тадбирда сўзга чиқиб, Касаба уюшмалари федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгашига бошқарма шахсий таркиби номидан миннадорчилик билдирди. Ушбу ютуққа эришишда Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти ҳамда ДБҚ Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳудудий бошқармаларнинг бошланғич ташкилотларига берилаётган алоҳида эътибор ва кўмаклар самараси эканлигини эътироф этди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.