Тавсия 2021 йил учун янги ҳисобот шаклларини ҳисобга олиб тайёрланган.
Хорижда тўланган дивидендлар кўринишидаги даромадлардан фойда солиғини ҳисобга олиш
Агар сиз хорижий давлатда дивидендлар кўринишидаги даромад олган бўлиб, ундан ўша ерда фойда солиғи ёки айнан ўхшаш солиқ тўланган ёки ушлаб қолинган бўлса, уни Ўзбекистонда фойда солиғини тўлаш ҳисобига ҳисобга олишингиз мумкин (СК 342-м.).
Бунинг учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
● Ўзбекистон билан халқаро шартнома мавжуд бўлиши;
● солиқ тўланганлигини тасдиқловчи хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган маълумотнома ёки бошқа ҳужжатнинг мавжуд бўлиши (СК 342-м. 1, 2-қ.).
Ҳужжат хорижий тилда тузилган бўлса, унинг ўзбек тилидаги таржимаси бўлиши шарт (СК 342-м. 5-қ.).
Ҳисобга чет элда олинган дивидентлардан Ўзбекистонда тўланиши лозим бўлган сумма доирасида хорижда тўланган солиқ суммасини олинг.
Ушбу қоида қандай қўлланилишини мисолда кўрамиз.
Ҳисобга солиқни ҳисоботда акс эттириш
Бунинг учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 9-«Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар тарзидаги даромадлардан фойда солиғининг маълумотнома ҳисоб-китоби» иловани тўлдиринг (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.).
0111 ва 0121-сатрларда Ўзбекистон билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим мавжуд бўлган мамлакатларда ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммасини ва солиқ солинадиган ставкасини кўрсатиб ўтинг:
● Ўзбекистонда белгиланган ставка (5%)дан паст ёки тенг;
● 5%дан юқори.
0112 ва 0122-сатрларда 0111 ва 0121-сатрларда кўрсатилган ҳисоблаб ёзилган дивидендлардан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқатда олинган дивидендлар суммасини кўрсатиб ўтинг.
011-сатрда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим тузилган мамлакатларда ҳисоблаб ёзилган дивидендларнинг умумий суммаси автоматик равишда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади: 0111-сатр + 0121-сатр.
012-сатрда Ўзбекистон билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим тузилмаган мамлакатларда ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммасини кўрсатиб ўтинг.
010-сатрда Ўзбекистондан ташқарида ҳисоблаб ёзилган дивидендларнинг умумий суммаси автоматик равишда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади: 011-сатр + 012-сатр.
021 ва 022-сатрларда олдинги йилларда ҳисоблаб ёзилган, бироқ амалда жорий йилда тўланган дивидендлар суммасини кўрсатиб ўтинг. Бунда фақатгина иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим бўйича қуйидаги ставкада солиқ солинадиган дивидендларни акс эттиринг:
● Ўзбекистонда белгиланган ставка (5%)дан паст ёки тенг;
● 5%дан юқори.
Мазкур сатрларда даъво қилиш муддати (5 йил) давомида ҳисоблаб ёзилган дивидендларни кўрсатиб ўтинг (СК-88-м. 2-қ.).
020-сатрда 021 ва 022-сатрлар йиғиндиси автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади.
030-сатрда дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқнинг белгиланган ставкасини кўрсатиб ўтинг – 5%.
Кейинги сатрларда 5% ставка бўйича дивидендлардан олинадиган солиқ суммаси автоматик равишда қуйидаги формулалар бўйича ҳисоблаб чиқилади:
● 041-сатрда – 0111-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича: 0111-сатр х 030-сатр;
● 042-сатрда – 0121-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича: 0121-сатр х 030-сатр;
● 043-сатрда – 012-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича: 012-сатр х 030-сатр.
040-сатрда дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқнинг умумий суммаси автоматик равишда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади: 010-сатр х 030-сатр.
Кейинги сатрларда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистондан ташқарида тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат билан тасдиқланган солиқ суммасини кўрсатинг:
● 051-сатрда – 0112-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича;
● 053-сатрда – 021-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича.
Қуйидаги сатрларда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битимга мувофиқ ҳисобга олинадиган Ўзбекистондан ташқарида солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд солиқ суммаси қуйидаги формулалар бўйича автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади:
● 052-сатрда – 0122-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича: 0122-сатр х 030-сатр;
● 054-сатрда – 022-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича: 022-сатр х 030-сатр.
050-сатрда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битимга мувофиқ ҳисобга олинадиган Ўзбекистондан ташқарида солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд солиқнинг умумий суммаси қуйидаги формула бўйича автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади: 051-сатр + 052-сатр + 053-сатр + 054-сатр.
060-сатрда фойда солиғининг бюджетга тўланиши лозим бўлган суммаси («+» белгиси билан) ёки камайтириладиган суммаси («–» белгиси билан) автоматик равишда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади: 040-сатр – 050-сатр.
Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғининг бюджетга тўланиши лозим бўлган ёки камайтириладиган суммаси ҳажмида (060-сатр) бюджетга тўланиши лозим бўлган умумий фойда солиғи суммасига (Ҳисоб-китобнинг 110-сатри) тузатиш киритилади.
Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғининг тўланган суммасини ҳисобга олиш учун фойда солиғи ҳисоб-китобига қуйидаги ҳужжатлардан бирини илова қилинг:
● тўлов хабарномаси;
● хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси;
● солиқ тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.
Мисол. Фойда солиғи ҳисоб-китобига 9-иловани тўлдириш
Корхона ҳисобот даври учун бошқа мамлакатларда ҳисоблаб ёзилган ва ҳақиқатда олинган дивидендлар бўйича қуйидаги маълумотларга эга (сўмга ҳисоб-китоб қилганда):
Номи
|
1-мамлакат
|
2-мамлакат
|
3-мамлакат
|
Жорий ҳисобот даврида ҳисоблаб ёзилди
|
100 000 000
|
30 000 000
|
60 000 000
|
Улардан ҳақиқатда олинди
|
80 000 000
|
30 000 000
|
60 000 000
|
Аввалги йилларда ҳисоблаб ёзилган, аммо жорий даврда тўланган дивидендлар
|
–
|
20 000 000
|
50 000 000
|
Солиқ ставкаси
|
10%
|
0%
|
3%
|
Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим
|
Мавжуд
|
Мавжуд
|
Мавжуд эмас
|
Ўзбекистондан ташқарида тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган солиқ суммаси
|
8 000 000
|
–
|
3 300 000
|
Фойда солиғи ҳисоб-китобига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар тарзидаги даромадлардан фойда солиғининг маълумотнома ҳисоб-китоби
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Сумма
|
1
|
2
|
3
|
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммаси – жами (011-сатр + 012-сатр), шу жумладан:
|
010
|
190 000 000
|
иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим мавжуд бўлган мамлакатлардан (0111-сатр + 0121-сатр):
|
011
|
130 000 000
|
белгиланган ставкадан паст ёки тенг ставкада солиқ солинадиган
|
0111
|
30 000 000
|
улардан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқатда олинган (0111-сатрдан)
|
0112
|
30 000 000
|
белгиланган ставкадан юқори ставкада солиқ солинадиган
|
0121
|
100 000 000
|
улардан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқатда олинган (0121-сатрдан)
|
0122
|
80 000 000
|
иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим мавжуд бўлмаган мамлакатлардан
|
012
|
60 000 000
|
Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим бўйича солиқ солинадиган ўтган солиқ даврларида ҳисобланган ва жорий ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқатда тўланган дивидендлар (021-сатр + 022-сатр):
|
020
|
20 000 000
|
белгиланган ставкадан паст ёки тенг ставка бўйича
|
021
|
20 000 000
|
белгиланган ставкадан юқори ставка бўйича
|
022
|
0
|
Дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқнинг белгиланган ставкаси,% да
|
030
|
5
|
Дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича солиқ суммаси (010-сатр х 030-сатр), шу жумладан:
|
040
|
9 500 000
|
0111-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича (0111-сатр х 030-сатр), |
041
|
1 500 000
|
0121-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича (0121-сатр х 030-сатр), |
042
|
5 000 000
|
012-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича (012-сатр х 030-сатр) |
043
|
3 000 000
|
Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битимга мувофиқ ҳисобга олинадиган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд солиқ суммаси (051-сатр + 052-сатр + 053-сатр + 054-сатр):
|
050
|
4 000 000
|
0112-сатрда кўрсатилган дивидендлардан,
|
051
|
0
|
0122-сатрда кўрсатилган дивидендлардан (0122-сатр х 030-сатр), |
052
|
4 000 000*
|
021-сатрда кўрсатилган дивидендлардан,
|
053
|
0
|
022-сатрда кўрсатилган дивидендлардан (022-сатр х 030-сатр) |
054
|
0
|
Фойда солиғининг бюджетга тўланиши лозим бўлган суммаси (+) ёки камайтириладиган суммаси (–) (040-сатр – 050-сатр) |
060
|
5 500 000**
|
Изоҳ.
020-сатрда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган даъво қилиш муддати ичида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим мавжуд бўлган мамлакатлардан олинган дивидендлар кўрсатилади.
Маълумотнома-ҳисоб-китобга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромаддан тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш учун чет давлат ваколатли органининг тўлов хабарномаси, маълумотномаси ёки солиқ тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади.
Раҳбар _________________________
(имзо)
Бош бухгалтер __________________
(имзо)
*1-мамлакатда тўланган дивидендлар (80 000 000 сўм)дан 10% ставка бўйича солиқ ушланган (8 000 000 сўм) бўлиб, бу тўлов хабарномаси билан тасдиқланган. Бироқ ҳисобга фақат белгиланган 5% ставка доирасидаги солиқ суммаси, яъни 4 000 000 сўм (80 000 000 х 5%) олинади.
** 5 500 000 сўм Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 110-сатридаги ҳисобот даври учун ҳисоблаб ёзилган фойда солиғи суммасига қўшилади.
Раъно АЛИШАЕВА,
ДСҚ департаменти бош мутахассиси,
Радмила КАРИМОВА,
солиқ маслаҳатчиси.