Юртимизда фаолият кўрсатувчи МЧЖлардан бирининг номига Хитойдан юк контейнери келди. Юк ҳужжатларида «трикотаж мато» деб кўрсатилган ундаги товарлар Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва «Чуқурсой» ТИФ божхона пости ходимлари ҳамкорлигида божхона кўригидан ўтказилганда эса улар аслида ҳужжатларда умуман қайд этилмаган 3 млрд 235,9 млн сўмлик 415 720 жуфт трикотаж қўлқоплар эканлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товарларга 2,6 млрд сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.