Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 31 / Солиқ солиш

ҚҚС тўлашга ўтиш

 

МЧЖ 2021 йил август ойидан ҚҚС тўлашга ўтади. 2021 йилда тузилган шартномаларга қуйидаги банд киритилган: «Шартнома муддати тугайдиган санада ижрочи ЎзР СКга мувофиқ ҚҚС тўловчисига айланган тақдирда, шартнома суммаси ҚҚС суммасига оширилади ва қўшимча шартнома расмийлаштирилади».

Мазкур ҳолатда аввалги йиллардаги шартномаларни нима қилиш керак? 

 

– ҚҚС солинадиган айланмаларни амалга оширишда ҚҚС тўловчилари солиқни тўлашлари лозим (СК 237, 238-м.). Товарларни (хизматларни) реализация қилишда ЭҲФ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда тақдим этилади. Корхонангиз 2021 йил августдан ҚҚС тўлашга ўтаётганлиги сабабли товарлар (хизматлар) харидорлари билан тузилган амалдаги шартномалар қайта кўриб чиқилиши лозим. Бунинг учун сиз амалдаги шартномаларга қўшимча шартномаларни расмийлаштиришингиз керак.

Товарлар (хизматлар) харидорларидан бирортаси товарлар (хизматлар) қийматига тааллуқли шартномаларнинг шартларини қайта кўриб чиқишни рад этадиган бўлса, корхона ҚҚСни солиқни ўз ичига оладиган  товарнинг шартномадаги қийматидан келиб чиқиб  тўлашига ёки томонларнинг келишувига биноан шартномани бекор қилишга тўғри  келади.

Прочитано: 270 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика