Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 31 / Солиқ солиш

ЯСТни ҚҚС суммасига камайтириш

 

Корхона 2016 йилда  ЯСТтўловчиси бўлган ва ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлаган. ЯСТни ҳисоблашда солиқ базасига асосий фаолият туридан олинган даромадлар ва бошқа даромадлар (асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан, мол-мулкни бепул олишдан даромадлар, импорт шартномаси бўйича қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан олинган ва бошқа даромадлар ) киритилди. Биз ЯСТни ҚҚС суммасига, бироқ 50%дан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқига эга эдик. Импорт шартномаси бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда ҚҚС суммасига тузатиш киритилмади.

Корхона 2016 йилда ЯСТни кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар бўйича ҳам ҚҚС суммасига камайтириш ҳуқуқига эга эдими?

 

 

– Ҳа, корхона 2016 йилда ЯСТни импорт шартномаси бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар бўйича ҳам ҚҚС суммасига камайтириш ҳуқуқига эга бўлган.

2016 йилда 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексининг нормалари қўлланилган. ЯСТ солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган. ҚҚС тўловчилар учун ЯСТ суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, бироқ ЯСТ суммасининг 50%идан ошмайдиган миқдорга камайтирилган (2007 йилги таҳрирдаги СК 360-м.).

Бунда солиқ базасига киритиладиган барча турдаги даромадлардан ҳисобланган ЯСТни камайтириш мумкин бўлган. Ушбу айланмаларга ҚҚС солиниши ёки солинмаслиги, бундай даромадлар бўйича ҚҚСга тузатиш киритилган-киритилмаганлиги аҳамиятли бўлмаган.

Прочитано: 252 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика