Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 31 / Солиқ солиш

ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўланиши лозим

 

Халқаро молия институти иштирокида лойиҳани амалга ошириш доирасида якка тартибдаги халқаро маслаҳатчи билан маслаҳат хизматларини кўрсатиш учун шартнома тузилган. Шартнома қиймати хизмат ҳақи ва харажатларни қоплаш суммаларини ўз ичига олади. Харажатлар жумласига транспорт харажатлари (шу жумладан халқаро авиаташувлар), суткалик харажатлар, уй-жойни ижарага олиш ва меҳмонхонада туриш харажатлари киритилади. Солиқ кодексининг 382-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга оширадиган чет эл фуқароларининг даромадларига 20%лик ставкада ЖШДС солиниши назарда тутилган.

Корхонанинг ушбу харажатларни маслаҳатчига қоплаб бериш тарзидаги харажатлари солиқ солиш объекти ҳисобланадими? 

 

– Транспорт, суткалик, яшаш харажатлари хизмат сафари чоғида амалга оширилган бўлса, уларни қоплаш назарда тутилган (Йўриқнома, АВ рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 й.; Низом, АВ рўйхат рақами 2730, 19.11.2015 й.). Фақат юридик шахсларнинг ходимларигина хизмат сафарига юборилади. ФҲШ бўйича хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар хизмат сафарига юборилмайди, уларга хизмат сафари харажатлари қоплаб берилмайди.

ФҲШ бўйича муносабатлар меҳнат қонунчилиги билан эмас, балки фуқароликка оид қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. ФҲШ тузилганда корхона иш берувчи эмас, балки буюртмачи бўлади ҳамда ижрочининг олдида иш берувчининг мажбуриятларини  бажармайди, ўз навбатида, ижрочи ҳам ходим сифатида мажбуриятларни бажармайди. ФҲШ бўйича хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахсларга барча қўшимча тўловлар, шу жумладан турли харажатларни қоплаш ҳам жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида эътироф этилади. Жисмоний шахсларнинг ФҲШ бўйича олинган даромадлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киритилади. Сиз уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солишингиз лозим (СК 371-м. 2-қ., 387-м. 1-қ. 1-б., 404-м. 1-қ.).

Прочитано: 259 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика