Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 31 / Солиқ солиш

Корхона устав фондидаги улушни реализация қилишда ЖШДС

 

Корхона муассисларидан бири ўз улушини бошқа муассисга сотиб, муассислар таркибидан чиқиб кетмоқчи бўляпти. Иккала муассис ҳам ЎзР резиденти  бўлмиш жисмоний шахслардир. Корхона 2017 ва 2019 йилларни фойда билан, 2018 ва 2020 йилларни эса зарар билан якунлади.

1. Муассис муассислар таркибидан чиқиб кетишидан олдин тақсимланмаган фойда ҳисобидан 2018 ва 2020 йиллардаги зарарни қоплаш тўғрисида баённомани расмийлаштириш лозимми?

2. Муассис улушини бошқа муассисга сотганда солиқ солинадими? 

 

1 Йўқ, муассис муассислар таркибидан чиқиб кетишидан олдин тақсимланмаган фойда ҳисобидан 2018 ва 2020 йиллардаги зарарни қоплаш тўғрисида баённома расмийлаштирилмайди.

Корхонада ҳисоб узлуксиз равишда юритилади. Корхонанинг ­8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» счётидаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) сальдоси ҳар йилги соф фойдани (зарарни) ҳисобга олган ҳолда йилдан йилга ўзгариб боради. Муассис муассислар таркибидан чиқиб кетиши кунидаги балансда тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) сальдоси аввалги йиллар учун қопланмаган фойда ва зарарларни ҳисобга олган ҳолда ҳақиқий суммани акс эттиради.

 

2 Муассис ўз улушини номинал қиймати бўйича сотадиган бўлса, солиқ оқибатлари юзага келмайди. Агар у ўз улушини номинал қийматидан юқори бўлган нархда сотадиган бўлса, улушнинг реализация нархи ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ жисмоний шахснинг мулкий даромади деб тан олинади ва солиққа тортилади. Харидор жисмоний шахс бўлганлиги сабабли у солиқ агенти ҳисобланмайди. Ўз улушини сотаётган муассис солиқ органларига декларация топшириш орқали ЖШДСни тўлаши лозим (СК 375-м. 4-б., 393-м. 1-қ.).

Прочитано: 919 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика