Солиқ солиш мақсадида харажатлар қандай аниқланади
Солиқ солинадиган фойдани аниқлаш чоғида жами даромаддан уни олиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни чегиринг, чегирилиши лозим бўлмаган харажатлар бундан мустасно.
Фақат асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган, ҳисобот (солиқ) даври мобайнида Ўзбекистонда ёки унинг ташқарисида амалга оширилган харажатларни (зарарларни) чегиринг.
Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган, пул шаклида ифодаланган харажатларни асосланган харажатларга киритинг. Улар қуйидаги шартлардан лоақал биттасига мувофиқ келиши керак:
● даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида сарфланган. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё ва материалларга харажатлар, товарларни харид қилиш қиймати, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш. Яъни даромад олиш мақсадида келгусида сотиладиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш ва харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
● тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш ёки ривожлантириш учун зарур бўлган ва уларнинг ушбу фаолият билан боғлиқлиги аниқ асосланган. Масалан, корхоналар рақобатбардошликни таъминлаш учун янги бозорларни ўзлаштириш, ўз мутахассисларининг малакасини ошириш ва бошқалар билан боғлиқ харажатларни амалга оширишлари мумкин;
● қонун ҳужжатлари қоидаларидан келиб чиқадиган. Масалан, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ишга жалб этилса, иш берувчилар ушбу давр учун ходимга унинг ўртача иш ҳақи миқдорида кафолатланган суммани тўлашлари шарт. Ёки солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар бюджетга солиқларни тўлашлари шарт (МК 165-м., СК 85-м.).
Харажатларни ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштириш учун ҳужжатларни қуйидагича расмийлаштиринг:
● Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ;
● ҳудудида тегишли харажатлар амалга оширилган чет давлатда қўлланиладиган тартибга мувофиқ;
● бошқа шаклда, шу жумладан хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, йўл ҳужжатлари, шартномага мувофиқ хизмат кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳисобот билан.
Харажатлар бир нечта харажатлар моддаларида назарда тутилган бўлса, уларни фақат бир марта чегиринг (СК 305-м.).
Мисол. Мол-мулкни текинга бериш бўйича харажатларни акс эттириш
Корхона мол-мулкни (ўз маҳсулотини) болалар уйига текинга берди. Бундай бериш билан боғлиқ харажатларни Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0121-сатрида акс эттириладиган «Хайрия ёрдамини амалга ошириш харажатлари» сифатида таснифлаш мумкин.
Худди шу харажатларни Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0129-«Текинга берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай бериш билан боғлиқ бўлган харажатлар» сатрида акс эттириш мумкин.
Харажатлар суммаси бир марта: 2-илованинг 0121-сатрида ёки 0129-сатрида акс эттирилади.
Чет эл валютасида ифодаланган харажатларни миллий валютада ифодаланган харажатлар билан биргаликда ҳисобга олинг (СК 305-м. 8-қ.).
Мисол. Чет эл валютасидаги харажатларни акс эттириш
Корхона маъмурияти ходими ҳисобот даври давомида Ўзбекистондан ташқарида хизмат сафарида бўлган. Аванс ҳисоботига кўра хизмат сафари харажатлари 1 100 АҚШ долларини ёки МБ курси бўйича миллий валютада ҳисоблаганда 10 450 минг сўмни ташкил этган.
Корхона маъмуриятининг бошқа ходими худди шу ҳисобот даврида Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарида бўлган. Унинг хизмат сафари харажатлари 1 500 минг сўмни ташкил этган.
Хизмат сафарларига миллий валютадаги харажатлар суммаси – 11 950 минг сўмни (10 450 + 1 500) битта – Ҳисоб-китобга 2-илованинг 040-сатридаги «Маъмурий харажатлар» гуруҳига киритамиз.
Бухгалтерия ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг харажатни тан олиш бўйича талаблари бир-биридан фарқ қилса, солиқ солиш мақсадида харажатни солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланг (СК 305-м. 9-қ.).
Мисол. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадида амортизация харажатларини аниқлаш
Корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ускуна амортизацияси ишлаб чиқариш усули билан, яъни ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига қараб ҳисобланади. Солиқ ҳисобига олиш мақсадида ускунага нисбатан 15% амортизация нормаси қўлланилади.
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига қараб аниқланган ускунанинг амортизация харажатлари 2 500 минг сўмни, солиқ солиш мақсадида – 2 000 минг сўмни ташкил этган.
Фойда солиғини ҳисоблаш чоғида 2 000 минг сўм чегириладиган амортизация харажатлари деб тан олинади (СК 306-м.).
Ҳисоб-китобга 2-иловада амортизация харажатлари суммаси – 2 000 минг сўм акс эттирилади.
Ортиқча сумма – 500 минг сўмни (2 500 – 2 000) кейинги ҳисобот даврларида чегиришингиз мумкин бўлади.
Фойда солиҒи Ҳисоб-китобига 2-илованинг I Қисми Қандай тЎлдирилади
Ҳисобот (солиқ) даврида амалга оширилган барча харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттиринг. У икки қисмдан иборат.
Биринчи қисмда (020–120-сатрлар) гуруҳлар бўйича таснифланган ҳолда барча харажатлар акс эттирилади:
● ишлаб чиқариш таннархи;
● сотиш харажатлари;
● маъмурий харажатлар;
● молиявий фаолият учун харажатлар;
● бошқа харажатлар (зарарлар).
Худди шундай тасниф Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш таркиби тўғрисидаги низомда (5.02.1999 й. 54-сон ВМҚга илова), шунингдек Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-илова, АВ рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) келтирилган.
Илованинг иккинчи қисмида харажатларни харажатлар моддалари бўйича акс эттиринг.
Харажатларни қуйидагиларда акс эттиринг:
● 3-устунда – гуруҳ ёки харажатлар моддаси бўйича жами;
● 4-устунда – солиқ солиш мақсадида чегирилиши лозим бўлмаган 3-устундаги харажатлар (СК 317-м.).
Харажатлар жами
Ҳисобот (солиқ) даврида амалга оширилган барча харажатларни илованинг 020–120-сатрларида акс эттиринг. 010-сатр 020–060…-сатрлар суммаси кўринишида автоматик равишда тўлдирилади.
Товарлар (хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархи
Илованинг 020-сатрида сотилган товарлар (хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган, 9100-«Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳида ҳисобга олинган харажатларни акс эттиринг. Ишлаб чиқариш таннархи Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатрида ҳам акс эттирилади.
Мисол. Сотилган маҳсулот таннархини аниқлаш
Корхона ҳисобот даврида 1 000 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Унинг таннархига қуйидагилар киритилди:
● материаллар қиймати – 40 000 минг сўм;
● ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи – 30 000 минг сўм;
● ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ – 3 600 минг сўм;
● ишлаб чиқариш ускунасининг амортизацияси – 6 400 минг сўм.
Маҳсулотнинг жами 700 та бирлиги сотилди.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
|
дебет |
кредит |
Қуйидагилар маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилди: |
|||
|
|
|
|
● материаллар қиймати |
40 000 |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
● ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи |
30 000 |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» |
● ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ |
3 600 |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» |
● ишлаб чиқариш ускунасининг амортизацияси |
6 400 |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши» |
Омборга тайёр маҳсулот келиб тушди |
80 000 (1 000 дона) |
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» |
Сотилган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди (80 000 / 1000 х 700) |
56 000 (700 дона) |
9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» |
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» |
Тайёр маҳсулотнинг бутун туркуми таннархи – 80 000 минг сўм.
Бироқ 9110-счётга фақат сотилган маҳсулот таннархи – 56 000 минг сўм киритилади.
Ушбу суммани корхона Ҳисоб-китобга 2-илованинг 020-сатрида акс эттиради.
Агар сиз товарларни сотсангиз, 020-сатрда сотилган товарларнинг харид қийматини уларни сотиб олиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда акс эттиринг (4-сон БҲМС 14, 15-б., АВ рўйхат рақами 3259, 30.06.2020 й.).
Мисол. Сотилган товар таннархини аниқлаш
Корхона 1 000 та товар бирлигини 70 000 сўмлик нархда сотиб олди.
Ташиш ва юклаб ортиш-юклаб тушириш харажатлари 5 000 000 сўмни ташкил этди.
Ҳисобот даврида 400 та товар бирлиги сотилди.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Товар сотиб олинди |
70 000 (1 000 дона) |
2910-«Омбордаги товарлар» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Транспорт ва юклаб ортиш-тушириш харажатлари акс эттирилди |
5 000 |
2910-«Омбордаги товарлар» |
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
Сотилган товар таннархининг ҳисобдан чиқарилиши (75 000 / 1 000 х 400) |
30 000 (400 дона) |
9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» |
2910-«Омбордаги товарлар» |
Товарнинг бутун туркуми таннархи сотиб олиш, транспорт ва юклаб ортиш-юклаб тушириш ишлари қийматини ўз ичига олади:
70 000 + 5 000 = 75 000 минг сўм.
Бироқ 9120-счётда фақат сотилган товар таннархи – 30 000 минг сўм акс эттирилади. Ушбу суммани корхона Ҳисоб-китобга 2-илованинг 020-сатрида акс эттиради.
Ишлаб чиқариш таннархини шакллантираётганда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга амал қилинг.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, унинг технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатларни киритинг:
● моддий ишлаб чиқариш харажатлари (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
● ишлаб чиқариш тусидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
● ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
● ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
● ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (Низом 1-б.).
Сотиш харажатлари
Сотиш харажатлари – давр харажатларининг таркибий қисмларидан бири.
Ҳисоботда таннарх фақат сотилган маҳсулот бўйича акс эттирилса, давр харажатларига ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳисобот давридаги барча харажатлар киритилиши лозим.
Сотиш харажатларини 2-илованинг 030-сатрида акс эттиринг.
Уларнинг ўзи Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 050-сатрида акс эттирилади.
Уларга қуйидаги харажатларни киритинг:
● маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш;
● юклаб ортиш-юклаб тушириш;
● маркетинг;
● сотиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни.
Уларнинг ҳисобини 9410-«Сотиш харажатлари» счётида юритинг.
Маъмурий харажатлар
Маъмурий харажатларни 2-илованинг 040-сатрида акс эттиринг.
Уларнинг ўзи Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 060-сатрида акс эттирилади. Улар қуйидаги харажатлардир:
● корхонани бошқариш;
● бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;
● маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситаларни таъмирлаш;
● умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган жойлар ижараси;
● бошқа харажатлар.
Маъмурий харажатлар ҳисобини 9420-«Маъмурий харажатлар» счётида юритинг.
Молиявий фаолият харажатлари
Мазкур харажатларни 2-илованинг 050-сатрида акс эттиринг.
Уларнинг ўзи Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 170-сатрида акс эттирилади.
Ушбу сатрга қуйидагиларни киритинг:
● банклар ва бошқа ташкилотлардан олинган кредитлар ва қарзлар бўйича фоизлар;
● молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизлар;
● манфий курс фарқлари ва чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар бўйича кўрилган зарарлар;
● киритилган маблағларни (қимматбаҳо қоғозларга, шуъба корхоналарига ва ҳ. к.) қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;
● ўз қимматбаҳо қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
● молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
Молиявий фаолият бўйича харажатлар ҳисобини 9600-гуруҳ счётларида юритинг.
Бошқа харажатлар (зарарлар)
Бошқа харажатларни (зарарларни) 2-илованинг 070–120-сатрларида батафсил кўрсатинг. Илованинг 060-сатрида бундай харажатларнинг умумий суммаси 070–120-сатрлар йиғиндиси кўринишида автоматик равишда акс эттирилади.
Уларнинг ўзи Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 070 ва 230-сатрларида акс эттирилади.
Бу ерда қуйидаги харажатларни акс эттиринг:
● кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
● ахборот, аудиторлик ва маслаҳат бериш хизматларининг ҳақини тўлаш;
● компенсациялаш ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар;
● иш ҳақини ҳисоблашда инобатга олинмайдиган тўловлар;
● банк, Марказий депозитарий ва қимматбаҳо қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларига ҳақ тўлаш;
● зарарлар, жарималар, пенялар;
● ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар, шу жумладан фавқулодда зарарлар.
Бошқа операцион харажатлар ҳисобини 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида юритинг.
Фавқулодда зарарлар ҳисобини 9720-«Фавқулодда зарарлар» счётида юритинг.
Молиявий фаолият бЎйича харажатларни шакллантириш
Молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибига нималар киради
Молиявий фаолият бўйича харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 050-сатрида акс эттиринг. Айнан улар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 170-сатрида акс эттирилади.
Молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибига қуйидагиларни киритинг:
● банклар ва бошқа ташкилотлардан олинган кредитлар ва қарзлар бўйича фоизлар;
● молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизлар;
● манфий курс фарқлари ва чет эл валютаси билан операциялар бўйича зарарлар;
● қимматли қоғозлар, шуъба корхоналар ва ш. к.га сарф қилинган маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;
● ўз қимматли қоғозларингизни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар;
● молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
Уларнинг ҳисобини 9600-гуруҳ счётларида юритинг.
Фоизлар кўринишидаги харажатлар
Банк кредитлари ва бошқа қарзлар бўйича фоизларни тўлашга доир харажатларни 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счётида ҳисобга олинг.
Фоизларга СКнинг 344 ва 345-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ солинади.
Агар сиз фоизларни:
● нотижорат ва бюджет ташкилотларига – ЎзР норезидентларига, жисмоний шахсларга маблағларни депозитга жойлаштиришдан тўласангиз – олувчига фоизларни солиқни чегирган ҳолда ўтказинг. Резидент жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси – 5%, резидент юридик шахслар учун – 15%, норезидент юридик ва жисмоний шахслар учун – 10% ( СК 337-м. 1-қ. 12-б., 344-м. 2-қ., 353-м. 1-б., 381-м. 2-қ., 382-м. 1-б.)
● бошқа солиқ резидентларига тўласангиз, ҳисобланган бутун суммани ўтказинг. Бундай ҳолларда фоизлар мазкур даромадларни олувчиларнинг солиқ базасида ҳисобга олинади (СК 344-м. 1-қ.).
Мисол. Фоизлар кўринишидаги харажатларни акс эттириш
Корхона ҳар ой: банк кредити бўйича 2 000 минг сўм ва нотижорат ташкилотдан олинган қарз бўйича 1 000 минг сўм миқдорида фоизларни тўлаб боради.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Кредит бўйича фоизлар ҳисоблаб ёзилди |
2 000 |
9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» |
6920-«Ҳисобланган фоизлар» |
Қарз бўйича фоизлар ҳисоблаб ёзилди |
1 000 |
9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» |
6920-«Ҳисобланган фоизлар» |
Кредит ва қарз бўйича фоизлар тўланди |
2 000 1 000 |
6920-«Ҳисобланган фоизлар» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
Ҳисоблаб ёзилган фоизлар (солиқни ҳисобга олганда) 9610-счёт дебети бўйича, Ҳисоботнинг 180-сатрида ва 2-илованинг 050-сатрида ҳисобот даврининг бошқа ойларидаги суммаларга қўшиб акс эттирилади.
Қарзлар бўйича харажатлар капитализацияси
Узоқ муддатли активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган қарзлар бўйича фоизларни унинг таннархига киритинг. Бу белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш салмоқли вақтни талаб қиладиган активларга тегишли (24-сон БҲМС 3, 10-б., АВ рўйхат рақами 1996, 18.08.2009 й.).
Мазкур ҳолда қарзлар бўйича фоизлар ва бошқа харажатлар уларни ҳисоблаб ёзиш даврида харажатлар ҳисобланмайди, балки яратилаётган актив таркибида ҳисобга олинади.
Қарзлар бўйича харажатлар капитализациясини корхонангиз илк бор бир вақтнинг ўзида қуйидаги барча шартларга мувофиқ келганда бошланг:
● мазкур актив бўйича сарф-харажат қилса;
● қарзлар бўйича сарф-харажат қилса;
● активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолиятни амалга оширса.
Квалификацияланадиган активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган деярли барча ишлар тугатилганда қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни тугатинг (24-сон БҲМС 29–31-б.).
Капитализация қилинган фоизларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 050-сатрида акс эттирилган молиявий фаолият бўйича харажатлар суммасига киритманг.
Мисол. Фойда солиғини ҳисоблашда фоизларни ҳисобга олиш
Февраль ойининг бошида корхона ишлаб чиқариш цехи қурилишини молиялаштириш мақсадида банкдан икки йил муддатга йиллик тўлови 28% бўлган 300 млн сўм миқдорида кредит олди.
Кредит бўйича асосий қарз банкка муддат охирида (икки йилдан сўнг) қайтарилади, фоизлар ҳар ойнинг якунида тўланади.
Қурилиш ишлари кредит олинган пайтдан бошлаб 6 ой давом этди. Корхона банкка ҳар ойда 7 млн сўм фоизларни ҳисоблаб тўлайди:
● 300 млн сўм х 28% = 84 млн сўм (фоизларнинг йиллик суммаси);
● 84 млн сўм / 12 = 7 млн сўм (бир ой учун фоиз суммаси).
Қурилиш муддати давомида 42 млн сўм миқдорида ҳисоблаб ёзилган фоизлар объект қийматига киритилади: 7 млн сўм х 6 ой = 42 млн сўм. Қурилиш ишлари тугаганидан сўнг ҳисоблаб ёзилган фоизлар харажат деб тан олинади.
Кредит бўйича февраль–июль учун 42 млн сўм миқдорида ҳисоблаб ёзилган фоизлар Ҳисоб-китобга 2-иловага 050-сатрда акс эттирилмайди. Қурилиш якунланганидан сўнг, август ойидан бошлаб, ҳисоблаб ёзилган фоизлар суммасини корхона ҳисобда фоизли харажат деб акс эттириши керак.
Шундай қилиб, III чорак учун ҳисоботда 2-илованинг 050-сатрида август ва сентябрь учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар суммасини 14 млн сўм (7 млн сўм х 2 ой) миқдорида акс эттириш керак.
Молиявий ижара бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар
Молиявий ижара бўйича фоизларни тўлаш харажатларини шунингдек 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счётида ҳисобга олинг.
Ижарага берувчига ҳисоблаб ёзилган фоизларни солиқни ушлаб қолмасдан ўтказинг.
Ижарага берувчи уларни мустақил равишда ушлаб қолади (СК 344-м. 1-қ.).
Доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромад олувчи Ўзбекистон норезидентлари бундан мустасно. Уларга ҳисоблаб ёзилган фоизлардан 10% ставка бўйича солиқ ушлаб қолинг (СК 353-м 1-б.).
Мисол. Молиявий ижара бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқиш ва ҳисобга олиш
Корхона жорий йилнинг 1 апрелида маҳаллий лизинг компаниясидан молиявий ижара шартномаси бўйича ускуна олди. Ижара муддати – 2 йил.
Ижара тўловлари ҳар чорак охирида 50 000 минг сўм миқдорида амалга оширилади. Уларга ускунани қоплаш қиймати – 323 160 минг сўм ва фоизлар бўйича харажат киради.
Шартномада назарда тутилган фоиз ставкаси – йиллик 20%.
Унинг асосида фоизлар суммаси аниқланадиган ҳар чораклик ставка 5% (20 / 4)га тенг.
5% ставкани молиявий ижара бўйича ҳар чорак охирида қоладиган асосий қарз қолдиғи суммасига нисбатан қўллаймиз.
Тўловлар жадвалини тузамиз:
Сана |
Давр бошидаги асосий қарз |
Бир чорак учун фоизлар (5%) |
Тўлов |
Асосий қарзнинг сўндирилиши |
Давр охиридаги қолдиқ |
1-йилнинг 30 июни |
323 160 |
16 158 |
50 000 |
33 842 |
289 318 |
1-йилнинг 30 сентябри |
289 318 |
14 466 |
50 000 |
35 534 |
253 784 |
1-йилнинг 31 декабри |
253 784 |
12 689 |
50 000 |
37 311 |
216 473 |
2-йилнинг 31 марти |
216 473 |
10 824 |
50 000 |
39 176 |
177 297 |
2-йилнинг 30 июни |
177 297 |
8 865 |
50 000 |
41 135 |
136 162 |
2-йилнинг 30 сентябри |
136 162 |
6 808 |
50 000 |
43 192 |
92 970 |
2-йилнинг 31 декабри |
92 970 |
4 649 |
50 000 |
45 351 |
47 619 |
3-йилнинг 31 марти |
47 619 |
2 381 |
50 000 |
47 619 |
– |
Жами |
|
76 840 |
400 000 |
323 160 |
|
Биринчи ҳисобот йили учун бухгалтерия проводкалари:
Сана
|
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
1 апрель
|
Актив ва мажбуриятнинг акс эттирилиши
|
145 863
177 297 |
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» |
7910-«Тўланадиган молиявий ижара» 6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми» |
30 июнь
|
1-тўлов
|
33 842 16 158 |
6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми» 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
30 сентябрь
|
2-тўлов
|
35 534 14 466 |
6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми» 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
31 декабрь
|
3-тўлов
|
37 311 12 689 |
6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми» 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Валюталар курслари фарқидан зарарлар
Валюта операциялари бўйича ҳамда баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан юзага келган манфий курс фарқларини 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағида ҳисобга олинг.
Мисол. Валюталар курслари фарқидан зарарни акс эттириш
Ҳисобот даври бошидаги ҳолатга кўра корхонанинг валюта ҳисобрақамида
2 000 АҚШ доллари бўлган.
Ҳисобот даври мобайнида:
● валюта ҳисобрақамидан шартнома бўйича 1 000 доллар миқдорида олдиндан тўлов ўтказилди;
● корхонага шартнома бўйича 2 000 долларлик реклама хизматлари кўрсатилди;
● баланснинг валюта моддалари қайта баҳоланди;
● валюта ҳисобрақамидан шартноманинг қолган суммаси – 1 000 доллар ўтказилди.
МБ маълумотларига кўра долларнинг сўмга нисбатан курси:
● олдиндан тўлов санасида – 9 693,36 сўм;
● хизматлар кўрсатилган санада – 10 121 сўм;
● баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш санасида – 10 130 сўм;
● сумманинг қолган қисми ўтказилган санада – 10 137,2 сўмни ташкил қилди.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Олдиндан тўлов ўтказилди (1 000 х 9 693,36) |
1 000
|
9 693 360
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
Корхонага реклама хизматлари кўрсатилди (2 000 х 10 121)
|
2 000
|
20 242 000
|
9410-«Сотиш харажатлари»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Курс фарқи акс эттирилди
|
|
427 640
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»
|
Бўнак ҳисобга олинди (1 000 х 10 121) |
1 000
|
10 121 000
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
Валюта ҳисобрақамининг қайта баҳоланиши акс эттирилди (1 000 х (10 130 – 9 693,36)) |
|
436 640
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»
|
Қредиторлик қарзининг қайта баҳоланиши акс эттирилди (1 000 х ( 10 130 – 10 121)) |
|
9 000
|
9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Валюта ҳисобрақамидан сумманинг қолган қисми ўтказилди (1 000 х 10 137,2)
|
1 000
|
10 137 200
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
Кредиторлик қарзи сўндирилган пайтдаги курс фарқи акс эттирилди (1 000 х (10 137,2 – 10 130))
|
|
7 200
|
9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Якуний тўлов пайтидаги валюта ҳисобрақами бўйича курс фарқи акс эттирилди (1 000 х (10 137,2 – 10 130))
|
|
7 200
|
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»
|
9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»
|
Ҳисобот даври учун валюталар курслари фарқидан кўрилган зарар: 9 000 + 7 200 = 16 200 сўмга тенг.
Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар
Уларга қуйидаги харажатлар киради:
● қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича 9630-счёт;
● бошқа харажатлар 9690-счёт.
Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатларга:
● қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласини тайёрлаш, уни рўйхатдан ўтказиш учун йиғимни тўлаш;
● қимматли қоғозлар бланкаларини тайёрлаш ёки харид қилиш;
● қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш;
● қиматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматлари учун ҳақ тўлаш;
● қонун ҳужжатларига мувофиқ акциядорларга ахборот тақдим этиш билан боғлиқ;
● бошқа шунга ўхшаш харажатлар киради.
Мисол. Қимматли қоғозларни чиқариш бўйича харажатларни ҳисобга олиш
Корхона облигациялар чиқариб, бунда қуйидагиларга маблағ сарф қилди:
● облигациялар бланкаларини ишлаб чиқаришга – 20 000 минг сўм;
● уларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим тўлашга – 22 000 минг сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Қимматли қоғозларни ишлаб чиқариш бўйича хизматлар қабул қилинди
|
20 000
|
9630-«Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ўтказилди
|
22 000
|
9630-«Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Бу Ҳисоб-китобга 2-илованинг 050-сатрида акс эттириладиган молиявий фаолият бўйича харажатлардир.
Дилшод СУЛТОНОВ, молия вазири ўринбосари,
Наталья МЕМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.