Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 31 / Бухгалтерга тавсиялар

Хорижда тўланган дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғи

 

Тавсия 2021 йил учун янги ҳисобот шаклларини ҳисобга олиб тай­ёрланган.

 

 

Хорижда тўланган дивидендлар кўринишидаги даромадлардан фойда солиғини ҳисобга олиш

Агар сиз хорижий давлатда дивидендлар кўринишидаги даромад олган бўлиб, ундан ўша ерда фойда солиғи ёки айнан ўхшаш солиқ тўланган ёки ушлаб қолинган бўлса, уни Ўзбекистонда фойда солиғини тўлаш ҳисобига ҳисобга олишингиз мумкин (СК 342-м.).

Бунинг учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

● Ўзбекистон билан халқаро шартнома мавжуд бўлиши;

● солиқ тўланганлигини тасдиқловчи хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган маълумотнома ёки бошқа ҳужжатнинг мавжуд бўлиши (СК 342-м. 1, 2-қ.). 

 

Ҳужжат хорижий тилда тузилган бўлса, унинг ўзбек тилидаги таржимаси бўлиши шарт (СК 342-м. 5-қ.).

 

Ҳисобга чет элда олинган дивидентлардан Ўзбекистонда тўланиши лозим бўлган сумма доирасида хорижда тўланган солиқ суммасини олинг.

Ушбу қоида қандай қўлланилишини мисолда кўрамиз.

 

Ҳисобга солиқни ҳисоботда акс эттириш

Бунинг учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 9-«Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар тарзидаги даромадлардан фойда солиғининг маълумотнома ҳисоб-китоби» иловани тўлдиринг (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.).

0111 ва 0121-сатрларда Ўзбекистон билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим мавжуд бўлган мамлакатларда ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммасини ва солиқ солинадиган ставкасини кўрсатиб ўтинг:

● Ўзбекистонда белгиланган ставка (5%)дан паст ёки тенг;

● 5%дан юқори.

0112 ва 0122-сатрларда 0111 ва 0121-сатрларда кўрсатилган ҳисоблаб ёзилган дивидендлардан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқатда олинган дивидендлар суммасини кўрсатиб ўтинг.

011-сатрда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим тузилган мамлакатларда ҳисоблаб ёзилган дивидендларнинг умумий суммаси автоматик равишда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади: 0111-сатр + 0121-сатр.

012-сатрда Ўзбекистон билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим тузилмаган мамлакатларда ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммасини кўрсатиб ўтинг.

010-сатрда Ўзбекистондан ташқарида ҳисоблаб ёзилган дивидендларнинг умумий суммаси автоматик равишда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади: 011-сатр + 012-сатр.

021 ва 022-сатрларда олдинги йилларда ҳисоблаб ёзилган, бироқ амалда жорий йилда тўланган дивидендлар суммасини кўрсатиб ўтинг. Бунда фақатгина иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим бўйича қуйидаги ставкада солиқ солинадиган дивидендларни акс эттиринг:

● Ўзбекистонда белгиланган ставка (5%)дан паст ёки тенг;

● 5%дан юқори.

 

Мазкур сатрларда даъво қилиш муддати (5 йил) давомида ҳисоблаб ёзилган дивидендларни кўрсатиб ўтинг (СК-88-м. 2-қ.).

 

020-сатрда 021 ва 022-сатрлар йиғиндиси автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади.

030-сатрда дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқнинг белгиланган ставкасини кўрсатиб ўтинг – 5%.

Кейинги сатрларда 5% ставка бўйича дивидендлардан олинадиган солиқ суммаси автоматик равишда қуйидаги формулалар бўйича ҳисоблаб чиқилади:

● 041-сатрда – 0111-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича: ­0111-сатр х 030-сатр;

● 042-сатрда – 0121-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича: ­0121-сатр х 030-сатр;

● 043-сатрда – ­012-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича: 012-сатр х 030-сатр.

040-сатрда дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқнинг умумий суммаси автоматик равишда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади: 010-сатр х 030-сатр.

Кейинги сатрларда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистондан ташқарида тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат билан тасдиқланган солиқ суммасини кўрсатинг:

● 051-сатрда – 0112-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича;

● 053-сатрда – 021-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича.

Қуйидаги сатрларда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битимга мувофиқ ҳисобга олинадиган Ўзбекистондан ташқарида солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд солиқ суммаси қуйидаги формулалар бўйича автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади:

● 052-сатрда – 0122-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича: ­0122-сатр х 030-сатр;

● 054-сатрда – 022-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича: ­022-сатр х 030-сатр.

050-сатрда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битимга мувофиқ ҳисобга олинадиган Ўзбекистондан ташқарида солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд солиқнинг умумий суммаси қуйидаги формула бўйича автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади: 051-сатр + 052-сатр + ­053-сатр + 054-сатр.

060-сатрда фойда солиғининг бюджетга тўланиши лозим бўлган суммаси («+» белгиси билан) ёки камайтириладиган суммаси («–» белгиси билан) автоматик равишда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади: 040-сатр – 050-сатр.

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғининг бюджетга тўланиши лозим бўлган ёки камайтириладиган суммаси ҳажмида (060-сатр) бюджетга тўланиши лозим бўлган умумий фойда солиғи суммасига (Ҳисоб-китобнинг 110-сатри) тузатиш киритилади.

 

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғининг тўланган суммасини ҳисобга олиш учун фойда солиғи ҳисоб-китобига қуйидаги ҳужжатлардан бирини илова қилинг:

● тўлов хабарномаси;

● хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси;

● солиқ тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

 

 

Мисол. Фойда солиғи ҳисоб-китобига 9-иловани тўлдириш

Корхона ҳисобот даври учун бошқа мамлакатларда ҳисоблаб ёзилган ва ҳақиқатда олинган дивидендлар бўйича қуйидаги маълумотларга эга (сўмга ҳисоб-китоб қилганда):

 

Номи

 

1-мамлакат
(сўмда)

 

2-мамлакат
(сўмда)

 

3-мамлакат
(сўмда)

 

Жорий ҳисобот даврида ҳисоблаб ёзилди

 

100 000 000

 

30 000 000

 

60 000 000

 

Улардан ҳақиқатда олинди

 

80 000 000

 

30 000 000

 

60 000 000

 

Аввалги йилларда ҳисоблаб ёзилган, аммо жорий даврда тўланган дивидендлар

 

 

20 000 000

 

50 000 000

 

Солиқ ставкаси

 

10%

 

0%

 

3%

 

Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим

 

Мавжуд

 

Мавжуд

 

Мавжуд эмас

 

Ўзбекистондан ташқарида тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган солиқ суммаси

 

8 000 000

 

 

3 300 000

 

 

 

Фойда солиғи ҳисоб-китобига

9-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар тарзидаги даромадлардан фойда солиғининг маълумотнома ҳисоб-китоби

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

1

 

2

 

3

 

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммаси – жами (011-сатр + 012-сатр), шу жумладан:

 

010

 

190 000 000

 

иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим мавжуд бўлган мамлакатлардан (0111-сатр + 0121-сатр):

 

011

 

130 000 000

 

белгиланган ставкадан паст ёки тенг ставкада солиқ солинадиган

 

0111

 

30 000 000

 

улардан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқатда олинган (0111-сатрдан)

 

0112

 

30 000 000

 

белгиланган ставкадан юқори ставкада солиқ солинадиган

 

0121

 

100 000 000

 

улардан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқатда олинган (0121-сатрдан)

 

0122

 

80 000 000

 

иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим мавжуд бўлмаган мамлакатлардан

 

012

 

60 000 000

 

Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим бўйича солиқ солинадиган ўтган солиқ даврларида ҳисобланган ва жорий ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқатда тўланган дивидендлар (021-сатр + 022-сатр):

 

020

 

20 000 000

 

белгиланган ставкадан паст ёки тенг ставка бўйича

 

021

 

20 000 000

 

белгиланган ставкадан юқори ставка бўйича

 

022

 

0

 

Дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқнинг белгиланган ставкаси,% да

 

030

 

5

 

Дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича солиқ суммаси (010-сатр х 030-сатр), шу жумладан:

 

040

 

9 500 000

 

0111-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича

(0111-сатр х 030-сатр),

041

 

1 500 000

 

0121-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича

(0121-сатр х 030-сатр),

042

 

5 000 000

 

012-сатрда кўрсатилган дивидендлар бўйича

(012-сатр х 030-сатр)

043

 

3 000 000

 

Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битимга мувофиқ ҳисобга олинадиган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд солиқ суммаси (051-сатр + 052-сатр + 053-сатр + 054-сатр):

 

050

 

4 000 000

 

0112-сатрда кўрсатилган дивидендлардан,

 

051

 

0

 

0122-сатрда кўрсатилган дивидендлардан

(0122-сатр х 030-сатр),

052

 

4 000 000*

 

021-сатрда кўрсатилган дивидендлардан,

 

053

 

0

 

022-сатрда кўрсатилган дивидендлардан

(022-сатр х 030-сатр)

054

 

0

 

Фойда солиғининг бюджетга тўланиши лозим бўлган суммаси (+) ёки камайтириладиган суммаси (–)

(040-сатр – 050-сатр)

060

 

5 500 000**

 

 

 

Изоҳ.

020-сатрда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган даъво қилиш муддати ичида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим мавжуд бўлган мамлакатлардан олинган дивидендлар кўрсатилади.

Маълумотнома-ҳисоб-китобга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромаддан тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш учун чет давлат ваколатли органининг тўлов хабарномаси, маълумотномаси ёки солиқ тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади.

 

        Раҳбар _________________________

                                    (имзо)

 

        Бош бухгалтер __________________

                                               (имзо)

*1-мамлакатда тўланган дивидендлар (80 000 000 сўм)дан 10% ставка бўйича солиқ ушланган (8 000 000 сўм) бўлиб, бу тўлов хабарномаси билан тасдиқланган. Бироқ ҳисобга фақат белгиланган 5% ставка доирасидаги солиқ суммаси, яъни 4 000 000 сўм (80 000 000 х 5%) олинади.

** 5 500 000 сўм Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 110-сатридаги ҳисобот даври учун ҳисоблаб ёзилган фойда солиғи суммасига қўшилади.

 

Раъно АЛИШАЕВА,

ДСҚ департаменти бош мутахассиси,

Радмила КАРИМОВА,

солиқ маслаҳатчиси.

Прочитано: 332 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика