Турли найрангларни қўллаган ҳолда товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келиши олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Арқбулоқ» ТИФ божхона пости ходимлари божхона постига Туркия давлатидан келтирилган 822 та гиламни божхона кўригидан ўтказди.
Электрон тарзда тақдим этилган божхона юк декларацияси ҳамда юк ҳужжатлари асосида товарлар кўздан кечирилганда уларга тегишли келиб чиқиш сертификатида гиламлар Туркияда ишлаб чиқарилган дея кўрсатилганлиги, аслида эса товар ёрлиқларида Эрон давлатида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар қайд этилганлиги аниқланди.
Товарларнинг келиб чиқиш мамлакати нотўғри кўрсатилиши натижасида 337 млн сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, қиймати 1 млрд 611 млн сўмлик мазкур гиламлар вақтинча сақловга олинди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.