Norma.uz

Қисқа муддатда фуқаролигини олиш мумкин бўлган давлатлар

 

Ҳар бир мамлакат фуқаролигини олишнинг ўзига хос талаблари бўлади. Чет эллик фуқаронинг бирор давлат иқтисодиётига киритган сармояси, кўчмас мулки, доимий иш жойи ва тушумга эга бўлиши ўша давлат фуқаролигини олишига ундаши мумкин. Газетамизнинг ўтган сонида фуқаролигини олиш қийин бўлган, чет давлат фуқароларини рўйхатга олиш учун ўн йилдан ортиқ вақт талаб этиладиган дунё мамлакатлари ҳақида сўз юритган бўлсак, бу сафар, аксинча, мазкур масала анча осон ва 10 йилдан кам вақтда ҳал этилиши мумкин бўлган мамлакатларни келтирамиз. 

 

Маҳаллий тилни билиш талаб этилмайди

Швеция муҳожирлар учун маҳаллий тилни билиш талаб этилмайдиган Европадаги уч давлатдан бири ҳисобланади. Скандинавия ярим оролида жойлашган ушбу мамлакат фуқаролигини олиш учун ярим оролнинг бошқа давлатлари – Норвегия, Дания фуқаросидан 2 йил, ҳеч қандай давлат фуқароси бўлмаган муҳожирдан 4 йил, бошқа давлат фуқаросидан 5 йил Швецияда яшашлик талаб этилади. Швеция паспорти чет эллик фуқародан биринчи фуқаролигини бекор қилиниши талаб этмайдиган ҳужжат ҳисобланади.

 

Содиқлик қасамёди

Исроил паспортини олиш истагида бўлган чет эл фуқароси 3 йил ушбу мамлакатда доимий яшаган бўлиши, давлат тили бўлган иврит тилини билиши, маълум миқдорда доимий моддий таъминоти бўлиши лозим. Шунингдек, биринчи фуқаролигидан кечган ҳолда Исроил ҳукуматига содиқлик қасамёдини ичиши талаб этилади. Исроилда ҳарбий хизматни ўташ чет эл фуқаросига шу давлат паспортини олишга имкон беради.

 

Давлат тилини билиш аҳамиятли

Германияда мамлакат иқтисодиётига сармоя киритиш орқали фуқароликни олишнинг имкони йўқ. Германия паспортини олиш учун чет эл фуқароси мамлакат ҳудудида 8 йил яшаганлиги, шунингдек, немис тилини В2 даражада билиши талаб этилади. Шунингдек, шахснинг оиласи (турмуш ўртоғи ва болалари) бўлса, улар билан Германияда доимий яшаши паспорт олиш муддатини тезлаштиради.

 

5 млн евро сармоя киритсангиз...

Португалияда қонуний тарзда 5 йил яшаган чет эл фуқароси мамлакат паспортини олиш учун ариза бериши мумкин. Мамлакатда ноқонуний муҳожирликка жиддий салбий муносабат билдирилади. Португалия фуқаролигини олишда «олтин виза» дастури жорий этилган. Дастур шартига кўра, мамлакатда доимий яшамаган бўлса-да, мамлакат иқтисодиётига 5 млн евро сармоя киритган хорижлик шахс Португалия фуқаролигини олиши мумкин. Фуқаролик ҳужжатини расмийлаштириш учун 5-8 ой сарфланади.

 

Ўз кўчмас мулкингиз бўлса...

5 йил Туркияда яшаган, сўнгги 3 ой ичида мамлакатдан чиқмаган чет давлат фуқароси Туркия фуқаролигини олиши мумкин. Туркия паспортини олиш учун чет элликнинг доимий даромади, мамлакатда ўз кўчмас мулки бўлиши талаб этилади.

 

5 Йил яшаган бўлсангиз...

Франция паспортини олиш учун чет эл фуқаросидан 5 йил давомида мамлакатда доимий яшаганлиги ва асосий даромад манбаига эга бўлиши талаб этилади. Шунингдек, фуқароликни олиш учун ариза берган шахснинг оиласи (турмуш ўртоғи ва болалари) бўлса, улар билан доимий яшаши талаб этилади.

 

Агар сармоя киритсангиз...

2020 йил якунига қадар Миср мамлакат иқтисодиётига сармоя киритиш орқали фуқароликни олиш истагида бўлган чет элликлар учун жозибадор давлат ҳисобланган. Мамлакат иқтисодиётига 2 млн евро киритган ёки мамлакат ҳудудида маълум қийматдаги кўчмас мулкка эга бўлган хорижлик 3 ой давомида Миср фуқаролигини олиш имкониятига эга бўлган.

Аммо жорий йилдан хорижликларга Миср фуқаролигини бериш ягона тартибда, яъни фуқаролик ҳужжатини расмийлаштириш орқали амалга оширилади. Унга кўра, жамғармасида 30 минг евро маблағи бўлган ёки 10 минг евро жамғармаси бўлиб, доимий тушумига эга бўлган ҳамда 7 йил шу давлатда яшаган чет эллик шахс Миср фуқаролигини олиши мумкин.

 

Дунёнинг 160 давлатига визасиз бориш мумкин

Исландия фуқаролигини олиш бўйича қулай мамлакатлардан ҳисобланади. Мамлакатда даромад топиш қонун-қоидаларини билиш алоҳида аҳамиятга эга. Орол давлат паспортини олиш учун чет эллик шахсдан доимий 7 йил мамлакатда яшашган бўлиши талаб этилади.

Фуқароликни расмийлаштириш ишлари 1 йил муддат ичида ҳал бўлади. Дунёнинг нуфузли паспортларидан ҳисобланган Исландия паспорти билан дунёнинг 160 давлатига визасиз бориш мумкин.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 741 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика